Ўзбекистон Президенти сайловида соат 14:00 ҳолатига сайловчиларнинг 61,37 фоизи овоз берди, дея хабар қилинди Марказий сайлов комиссияси сайтида.

Жами бўлиб 12 миллион 536 минг 613 фуқаро овоз берди. Энг кўп овоз бериш Қашқадарё вилоятида кузатилди — 65,96%, энг ками эса Тошкентда — 55,42% (фотога қаранг).