Ўзбекистонда президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти якунланиб, «жимлик куни» эълон қилинди. 3 декабрь соат 00:00 дан 4 декабрь сайлов якунланганига қадар ОАВда сайловолди ташвиқоти ва унинг бошқа кўринишларини ўтказиш тақиқланади.

«Жимлик куни» сайловчиларга ўз танловини мустақил белгилаi, бунда сайловолди ташвиқот таъсирига тушиб қолмаслик ҳамда у ёки бу номзодга овоз бериш ҳақида ўйлаб кўришга кўмак беради.

Қонунчиликка кўра, «жимлик куни"га қадар рўйхатдан ўтган номзодлар фойдасига хизмат қилувчи рекламалар: ташвиқот босма материаллари, варақа ва плакатлар тўлиқ олиб ташланади. Фақатгина Марказий сайлов комиссиясининг ахборий материаллари, номзодларнинг таржимаи ҳоли тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларнинг сайловолди дастурлари сайловолди ташвиқоти материаллари ҳисобланмагани боис қолдирилади.

«Жимлик куни"да ягона ташвиқот — сайловчиларни участкаларга таклиф қилишга ижозат берилади.