Тошкент ва Бухорода Туркманистон маданият кунлари бўлиб ўтади. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, улар Ўзбекистон ҳукуматининг 4 ноябрдаги топшириғига биноан ўтказилади.

7 ноябрь куни Туркманистон маданият вазири ўринбосари Атагелди Шамурадов бошчилигидаги Туркманистон делегацияси Бухоронинг диққатга сазовор масканларини томоша қилди, 8 ноябрда эса Ўзбекистон Маданият ва спорт вазирлигида учрашув ўтказди.

Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида Туркманистон маданият кунларининг очилиш тантанаси ўтказилади.

9 ноябрда пойтахтда амалий санъат ва музей кўргазмаси, ёзувчи ва шоирлари учрашуви, концерт ва туркман фильмлари намойиши бўлиб ўтади. 10 ноябрда эса Бухорода туркман кинофильмлари намойиши ўтказилади.