Жаҳон чемпионати-2018 учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футбол термаси 24 июль куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида Ироқ термаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

ЎзА хабарига кўра, ҳисоб 6- дақиқада «Локомотив» ўйинчиси Марат Бикмаев томонидан очилди. 30- дақиқада эса Элдор Шомуродов ироқликлар дарвозасига иккинчи голни киритди. 90- дақиқада рақиблар Абубакр Баяр голи эвазига ҳисобни қисқартирди. Якуний ҳисоб майдон эгалари фойдасига — 2:1.

ЖЧ учинчи босқич саралашида Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия Ўзбекистон рақиблари бўлади. Биринчи учрашув 1 сентябрь куни Тошкентда Сурия термасига қарши кечади.

24 август куни эса Ўзбекистон термаси Яманга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.