РИА Новости — Анқарада портлаш содир этилди, дея хабар бермоқда Sky News Arabia телеканали ўз мухбирига таянган ҳолда.

Айни пайтда канал шаҳардан трансляция олиб бормоқда. Канал сайтида хабар қилинишича, портлашдан сўнг шаҳар осмонида қора тутунли устун кўтарилган.

Бироқ Туркия пойтахти мэрияси вакилининг РИА Новостига маълум қилишича, бугун шаҳарда ҳеч қандай портлаш содир этилмаган.

Агентлик суҳбатдоши тахминига кўра, портлаш ҳақидаги гап-сўзларга шаҳардаги чиқиндихоналардан бирида юзага келиб, тутуни кўплаб туманлардан кўриниб турган ёнғин сабабчи бўлиши мумкин.

Хабар соат 22:12 да янгиланди.