Тошкентда Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АIBА)нинг ижроия қўмитаси йиғилиши бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Йиғилишда Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси президенти Чинг-Куо Ву ҳамда уюшма раҳбарлари, қатор давлатларнинг бокс федерациялари вакиллари иштирок этди.

Ижроия қўмита йиғилишида 2015 йилда боксни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар, Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмасининг ташкилий ва молиявий, ҳакамлик, спорт тиббиёти ва спортчиларнинг мусобақалардаги иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.