Focus School Тошкeнт санъат мактаби янги гуруҳига қабул эълон қилди. Йўналиш: «Кинорежиссёрлик ва актёрлик маҳорати».

Устахонанинг бадиий раҳбари — кўплаб халқаро мукофотлар совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби, кинорежиссёр, сценарийлар муаллифи — Зулфиқор Мусоқов.

Дарслар рус ва ўзбeк тилида олиб борилади.

Қабул ҳақида маълумот:

  • Махсус маълумот керак эмас;
  • Қабул ёши — 16 ёшдан катта;
  • Қабулдан олдин суҳбат ўтказилади.

Дастур ҳақида:

Дарслар аудиторияда, «Ижодий устахона»да ҳамда кўпгина Ватанимиз киноижодкорлари билан «Worshop» дастури асосида ўтказилади.

Баъзи фанлар ҳақида:

  • Ижод психологияси;
  • Республикамиз ва бутун жаҳон кинематографиясига назар;
  • Актёрлар билан ишлаш маҳорати;
  • Операторлик маҳорати;
  • Бадиий фильм драматургияси;
  • Сериаллар драматургияси;
  • Реклама роликлари;
  • Монтаж;
  • Фильмнинг овоз ечилмаси;
  • Продюсерлик;
  • Кино ишлаб чиқариш ва бошқалар.

Муҳим:

Ариза топширишдан аввал ўқишга кириш мақсадларингизни аниқлаб ўтинг. Имтиҳондан ўтганингиздан сўнг ҳар куни амалий машгъулотлар ва уй вазифаларини бажаришга тайёр бўлишингиз лозим.

Қабул 15 майга қадар давом этади.

Ўқиш муддати: 10,5 ҳафта.

Ҳафта давомида дарс 4 кун: сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари ўтилади.

Ўқиш нархи — 1,6 млн сўм.

Батафсил маълумот ва аризани сайт орқали топшириш мумкин. Мурожаат учун телефон: (99) 827-72-27, (93) 547-17-98.

Мактаб ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишни истаганлар учун 10 май куни 18:30 дан 20:30 гача бўлиб ўтадиган бепул «Очиқ дарс»га рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд. Кириш бепул, аммо йўлланма бўйича рўйхатдан ўтиб, email орқали таклифномага эга бўлиш лозим.

Рўйхатдан ўтиш учун йўлланма: https://goo.gl/awzYIK.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.