23 апрель куни Тошкентнинг Олмазор туманида «Нурафшон» истироҳат боғи очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Аввал «Оймомо» номи билан машҳур бўлган боғ туман ҳокимияти яқинида жойлашган, дея хабар бермоқда Afisha.uz.

Узоқ йиллар давомида бўш ётган боғ ҳудуди ободонлаштирилди: кенг сайр йўлаклари пайдо бўлди, суғориш ва ёритиш тизимлари янгиланди, марказий кириш қисмида меҳмонларни атрофига ўриндиқлар жойлаштирилган фаввора қарши олади. Рангдор чироқлари бўлган яна бир мўъжазроқ фаввора эса боғ марказига ўрнатилган.

Томоша чархпалаги, аттракцион ва электромобиллар янгиланди. Янги ўйин аттракционлар ичида: ёш болалар учун паравозчалар ва машиналар қатори, от ўйин (карусель)лар, шарли ҳовуз, тир, «ҳаво қўрғони», гипсли шаклларга безак бериш бўйича ижодий бурчак, «балиқ ови» ҳовузчаси мавжуд. Фаол ҳордиқ чиқаришни истаганлар пинг-понг столидан завқ олиши мумкин. Бошқа турдаги аттаракционлар учун ҳам майдончалар тайёрланган. Аттракцион чиптаси нархи 2000-2500 сўмни ташкил этади.

Боғ ҳудудида музқаймоқ, попкорн, пахтақанд, ичимлик ва бошқа емаклари бўлган иккита кафетерия, шунингдек, икки қаватли миллий таомлар ошхонаси фаолият юритмоқда.

Фото