Next савдо-кўнгилочар мажмуаси (СКМ) Тошкентнинг Юнусобод ва Яккасарой туманларидаги меҳрибонлик уйларида сайёр тадбир ташкил қилади.

Марказ маъмуриятининг «Газета.uz»га маълум қилишича, 25 сентябрь куни меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини «Юра даври боғи»га мансуб динозавр макетининг ҳаракатланиши ва қувноқ томоша кутмоқда. 

Томошада кўзбойлағичлар, масхарабозлар ва геолог иштирок этади, болалар эса фан ва тарих билан боғлиқ қизиқ маълумотларни билиб олади.

«Ижтимоий масъулият ишимизнинг ажралмас қисмидир», — деди СКМ «Илмий лабораторияси»нинг илмий раҳбари Нодира Иброҳимова. «Ҳар бир бола қувнаб кулсин» лойиҳаси табассум ва бахтга муҳтож болаларга уни ҳадя этишни мақсад қилиб олган.

Пойтахт аҳолиси динозавр макетини у шаҳардан олиб ўтилаётганда кўриши мумкин.