Жаҳон

Кремль Туркия президентининг турк дунёси харитаси билан тушган расмига муносабат билдирди
22 ноябр 2021, 19:23

Кремль Туркия президентининг турк дунёси харитаси билан тушган расмига муносабат билдирди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Туркия президенти Режеп Тоййиб Эрдоғаннинг унга совға қилинган Турк дунёси харитаси билан тушган расми бўйича муносабат билдириб, Кремль бу харитада «унинг маркази Россияда, Олтойда жойлашганини англатувчи қизил юлдуз йўқлигидан афсусда» эканини таъкидлади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
19 ноябр 2021, 22:46

Жаҳон янгиликлари дайжести

Байденнинг ваколатларини вақтинча вице-президент Камала Харрисга топшириши, Грецияда COVID-19га қарши вакцина олмаганларнинг ёпиқ жойларга бориши тақиқланаётгани, Туркияда давлат тўнтариши уюштирмоқчи бўлган Фетхуллаҳ Гюленнинг ўлими тўғрисида хабарлар тарқалгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Германия «Шимолий оқим 2»ни сертификатлаш жараёнини кечиктирди, натижада Европада газ нархлари сўнгги бир ойлик рекорд даражага кўтарилди
19 ноябр 2021, 10:28

Германия «Шимолий оқим 2»ни сертификатлаш жараёнини кечиктирди, натижада Европада газ нархлари сўнгги бир ойлик рекорд даражага кўтарилди

Германия «Шимолий оқим 2» қувурини сертификатлаш жараёнини тўхтатиб қўйгач, Европада газ нархлари 17 фоизгача кўтарилди. Қувурни тасдиқлаш тартиби линиянинг Германиядаги қисмига эгалик қилувчи шўба корхона ташкил этилгунга қадар тўхтатиб турилади. Лойиҳани ишга тушириш 2022 йилнинг марть-апрель ойлари ёки йилнинг иккинчи ярмигача чўзилиши мумкин.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 ноябр 2021, 21:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Украинада COVID-19 дельта штаммининг 11 варианти аниқлангани, Польша 15 декабрдан Беларус билан чегарада тўсиқ қуришни бошлаши, Қозоғистонда уй портлаши оқибатида 10 кишининг яралангани ва 3 кишининг ҳалок бўлгани, Автрия ва Венгрияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича антирекорд қайд этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш 8 фоизга ошган — БМТ
17 ноябр 2021, 16:45

Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш 8 фоизга ошган — БМТ

Афғонистонда 2021 йилда афюн етиштириш ҳажми 8 фоизга ўсиб, 6,8 минг тоннага етди. Бу эса 320 тонна соф героин дунё бўйлаб бозорларга киришини англатади, дейилади БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳисоботида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
16 ноябр 2021, 22:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Арманистоннинг Озарбайжон билан чегарада 12 аскарни асирга олингани, АҚШ президенти Жо Байден ХХР раиси Си Цзиньпинга Хитойга қарши блок яратмасликка ваъда бергани, ўзбек миллатига мансуб россиялик ММА жангчисининг АҚШда шифокорни ўлдириб қўйгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 ноябр 2021, 22:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Ливия ҳукумати Каддафийнинг ўғли топширган президентлик сайловларида қатнашиш тўғрисидаги аризани рад этгани, Ливерпуль шаҳрида теракт содир этилгани, АҚШ Украинага 80 тонна ўқ-дорилар юборгани, Норвегияда дельта штаммининг янги варианти аниқлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Афғонистонда қизларнинг эрта турмушга чиқиш хавфи ортмоқда — ЮНИСЕФ
15 ноябр 2021, 14:47

Афғонистонда қизларнинг эрта турмушга чиқиш хавфи ортмоқда — ЮНИСЕФ

ЮНИСЕФ Афғонистонда ёш никоҳлар сони ортиб бораётганидан хавотирда. «Афғонистондаги ўта оғир иқтисодий вазият кўпроқ оилаларни янада қашшоқликка дучор қилмоқда ва болаларни ишга юбориш ёки эрта ёшда қизларни турмушга бериш каби умидсиз танловни амалга оширишга мажбур қилмоқда», — дейилади ташкилот баёнотида.

Объективдаги экологик муаммолар: 2021 йилнинг энг яхши фотосуратлари
14 ноябр 2021, 08:00

Объективдаги экологик муаммолар: 2021 йилнинг энг яхши фотосуратлари

Глазгода бўлиб ўтган БМТнинг иқлим бўйича COP26 саммитида «Энг яхши атроф-муҳит фотосуратчиси 2021» танлови ғолиблари эълон қилинди. Унда нафақат иқлим ўзгариши муаммолари, балки инсониятнинг оғир шароитларда омон қолиш масаласи ҳам кўтарилади. Танловнинг энг қизиқарли фотосуратларини тақдим этамиз.

Британиядаги афғон диаспораси вакиласи Instagram`да афғон аёллари учун онлайн мактабга асос солди — BBC News
13 ноябр 2021, 09:43

Британиядаги афғон диаспораси вакиласи Instagram`да афғон аёллари учун онлайн мактабга асос солди — BBC News

Британиядаги афғон диаспораси вакиласи Анжела Ғаюр Instagram`да афғон аёллари учун Ҳирот онлайн мактабига асос солди. Мактаб ҳозирда 400 дан ортиқ кўнгилли муаллимларни жалб қилиш ва 1000 га яқин ўқувчини қамраб олишга эришган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
12 ноябр 2021, 18:36

Жаҳон янгиликлари дайжести

Ҳиндистонда ўз уйлари устида Покистон байроғини кўтарган 4 фуқаронинг давлатга ҳиёнатда айбланиб ҳибсга олингани, АҚШ, Буюк Британия ва Европа иттифоқи давлатларининг миграция инқирозида Беларусни айблагани, Александр Лукашенконинг мигрантлар Донбассдан қурол ўтказишга уринганини айтгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Бир гуруҳ мигрантлар Беларусдан Польшага чегарани бузиб кирди
12 ноябр 2021, 17:26

Бир гуруҳ мигрантлар Беларусдан Польшага чегарани бузиб кирди

Чегара ҳудудида қочқинлардан ташкил топган бир неча ўнлаб одамлар Беларусдан Польшага чегарани бузиб кирди. Польша хавфсизлик кучлари уларни тўхтатиб қолган.

Дунёда қочқинлар ва бошпана изловчилар сони ортди
12 ноябр 2021, 11:39

Дунёда қочқинлар ва бошпана изловчилар сони ортди

Ярим йил ичида дунё бўйлаб қочқин, кўчирилганлар, бошпана изловчилар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони 84 миллионга етди. Қочқинларнинг аксариятини Сурия, Венесуэла ва Афғонистон фуқаролари ташкил этмоқда. «Қуролли тўқнашувлар, COVID-19 пандемияси, қашшоқлик, озиқ-овқат муаммолари ва иқлимдаги фавқулодда вазиятлар кўчирилган одамларнинг оғир аҳволини янада кучайтирмоқда», — дейилади БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси ҳисоботида.

Ерда кузатилган 5 та энг ғайриоддий табиат ҳодисалари
12 ноябр 2021, 10:47

Ерда кузатилган 5 та энг ғайриоддий табиат ҳодисалари

Дунё бўйлаб аввал кузатилмаган айрим табиат ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларини илм-фан ҳам тушунтириб беролмайди. Уларнинг аксарияти ёки тахминий ҳулосаларга, ёки фаразларга асосланади. Айримлариники эса ҳалигача номаълум. Музлаб қолган метан пуфакчалари, «қонли» ёмғир, «ўлим бармоғи» ва минглаб одамларни ўлдирган қора туман каби ҳодисалар ҳақида «Газета.uz» мақоласида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
11 ноябр 2021, 22:11

Жаҳон янгиликлари дайжести

Варшавада минглаб миллатчиларнинг намойиши бўлиб ўтгани, Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори, ЖАРнинг собиқ президенти Фредерик де Кларкнинг вафот этгани, Латвия парламенти Георгий ленталаридан фойдаланишни тақиқловчи қонунни тасдиқлагани, Сеулда америкалик дипломат автоҳалокат содир этиб, АҚШ ҳарбий базасига яширингани, Нобел мукофоти совриндори Малала Юзуфзой турмушга чиққани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Одри Азуле ЮНЕСКО раҳбари этиб қайта сайланди
11 ноябр 2021, 15:47

Одри Азуле ЮНЕСКО раҳбари этиб қайта сайланди

Одри Азуле 169 овоздан 155 та овоз олиб, ЮНЕСКО бош директори этиб қайта сайланди.

Сингапурда эмланишдан бош тортган коронавирус беморларига тиббий хизматлар пулли бўлади
10 ноябр 2021, 09:53

Сингапурда эмланишдан бош тортган коронавирус беморларига тиббий хизматлар пулли бўлади

Сингапур ўз хоҳиши билан COVID-19`га қарши эмланишдан бош тортганларга вирусни даволаш билан боғлик тиббий тўловларни тўлашни тўхтатади. Мамлакатда ҳозирда эмланмаган одамлар интенсив стационар ёрдамга муҳтож бўлганларнинг аксариятини ташкил қилмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
9 ноябр 2021, 21:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дунё бўйлаб COVID-19 га чалинганлар сонининг 250 млндан ошгани, польшаликларнинг Беларусь чегарасидаги вазият туфайли америкаликларга мурожаат қилгани, Португалияда янги қонунга кўра иш берувчилар ходимлар билан ишдан ташқари вақтда гаплашиши тақиқлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ҳамдардлик билдирди
8 ноябр 2021, 23:41

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағанда вилоятидаги конда юз берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 ноябр 2021, 23:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россия дипломатининг Берлиндаги элчихона деразалари остидан ўлик ҳолда топилгани, Байден маъмуриятининг Саудия Арабистонига 650 миллион долларлик қурол сотишни маъқуллагани, Озарбайжоннинг Қорабоғдаги урушда ҳалок бўлганларнинг 1,7 мингга яқин жасадини Арманистонга юборгани, Хитойнинг Сурияга мамлакатни тиклашда ёрдам беришда давом этиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг