Жаҳон

COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошган мамлакатлар 10 тага етди
12 ноябр 2020, 17:40

COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошган мамлакатлар 10 тага етди

Италия COVID-19 билан касалланганлар беморлар сони 1 миллиондан ошган ўнинчи мамлакат бўлди. Шунингдек, бу кўрсаткичга Мексика (986 минг) ва Перу (925 минг) мамлакатлари яқин турибди.

Шерлок Холмснинг Лондондаги уйи Назарбоевлар оиласига тегишли экани маълум бўлди
11 ноябр 2020, 13:32

Шерлок Холмснинг Лондондаги уйи Назарбоевлар оиласига тегишли экани маълум бўлди

Aртур Конан Дойл асарининг машҳур терговчиси Шерлок Холмс яшаган уй ҳозирда Нурсултон Назарбоевнинг оиласига тегишли экани маълум бўлди. Бундан ташқари, Лондоннинг Бейкер кўчасидан 215−237 уйлар ҳам собиқ президент оиласига қарашли.

Беларусда биринчи АЭС авария туфайли вақтинча тўхтатилди
10 ноябр 2020, 17:33

Беларусда биринчи АЭС авария туфайли вақтинча тўхтатилди

Беларусда биринчи атом электр станцияси ишга туширилганидан 3 кун ўтиб авария туфайли вақтинча тўхтатилди. Расмий хабарларга кўра, радиация тарқалиши кузатилмаган.

Москвада карантин чоралари яна кучайтирилмоқда
10 ноябр 2020, 17:07

Москвада карантин чоралари яна кучайтирилмоқда

Москвада коронавирус ҳолатлари кўпайгани сабабли янги чекловлар жорий этилди. Университетлар ва коллеж талабалари масофавий таълимга ўтказилади. Кафе, ресторан ва тунги клубларнинг ишлаш вақти чегараланади.

АҚШда COVID-19 юқтирганлар сони 10 миллиондан ошди
10 ноябр 2020, 15:09

АҚШда COVID-19 юқтирганлар сони 10 миллиондан ошди

АҚШда сўнгги 24 соат давомида коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 10 миллиондан ошиб кетди. Мамлакатда асосий инфекция тарқалиш ўчоқлари Техас, Калифорния ва Флорида штатлари бўлиб турибди.

Бразилияда Хитой вакцинасининг ён таъсири сабабли синовлар тўхтатилди
10 ноябр 2020, 12:21

Бразилияда Хитой вакцинасининг ён таъсири сабабли синовлар тўхтатилди

Бразилиянинг Anvisa соғлиқни сақлаш назорати агентлиги Хитойнинг Coronavac вакцинаси синовларини вақтинча тўхтатди. Бунга вакцинанинг жиддий ён таъсири сабаб бўлди.

Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар якунланиши ҳақида келишув имзоланди
10 ноябр 2020, 11:31

Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар якунланиши ҳақида келишув имзоланди

Арманистон, Россия ва Озарбайжон раҳбарлари Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилиши тўғрисида баёнот имзолади. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжонга ён бериб, бир нечта туманларни, шунингдек тан олинмаган республиканинг бир қисмини Бокуга ўтказишга рози бўлди. Қарор эълон қилинганидан кейин Ереванда норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бошланди.

Озарбайжон Россия вертолётини уриб туширди
10 ноябр 2020, 10:07

Озарбайжон Россия вертолётини уриб туширди

9 ноябрь куни тунда Озарбайжон Россия вертолётини уриб туширди. Озарбайжон ушбу ҳодиса тасодифан содир этилгани ва Россияга қарши қаратилмаганлиги ҳақида таъкидламоқда. Вертолёт экипажининг 2 аъзоси ҳалок бўлган.

БААда спиртли ичимликларни истеъмол қилишга рухсат берилди
9 ноябр 2020, 13:28

БААда спиртли ичимликларни истеъмол қилишга рухсат берилди

БАА ҳукумати спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ўз жонига қасд қилишга уриниш ва турмуш қурмаган жуфтликларнинг биргаликда яшаганлиги учун белгиланган жазоларни бекор қилди.

Дунёда COVID-19 беморлари сони 50 миллиондан ошди
9 ноябр 2020, 11:09

Дунёда COVID-19 беморлари сони 50 миллиондан ошди

Дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланганлар сони 50 миллиондан ошди, 1,2 млн беморлар вафот этди.

ОАВ: Жо Байден АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонди
7 ноябр 2020, 22:21

ОАВ: Жо Байден АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонди

CNN, AP, The New York Times ва NBC Жо Байден АҚШ президентлик сайловларида ғалабани қўлга киритганини ёзмоқда. У АҚШнинг энг кекса ва 46 президенти бўлади. Байден ҳисобида 284 та, Трампда эса — 214 та сайловчилар овози мавжуд.

Ёзувчи-сатирик Михаил Жванецкий вафот этди
6 ноябр 2020, 18:05

Ёзувчи-сатирик Михаил Жванецкий вафот этди

Машҳур ёзувчи-сатирик Михаил Жванецкий 86 ёшида вафот этди.

Данияда 17 млн қоракузан йўқ қилиниши мумкин
5 ноябр 2020, 18:11

Данияда 17 млн қоракузан йўқ қилиниши мумкин

Даниядаги қоракузанларда (норка) мутацияга учраган коронавирус аниқлангани сабабли, 1139 та фермер хўжалигидаги 15−17 млн жониворни йўқ қилиш режалаштирилмоқда.

АҚШ президентлик сайловларида Жо Байден етакчилик қилмоқда
5 ноябр 2020, 12:05

АҚШ президентлик сайловларида Жо Байден етакчилик қилмоқда

АҚШ президентлик сайловларида Жо Байден энг муҳим Висконсин ва Мичиган штатларида ғолиб бўлди. Дональд Трамп ушбу штатлардаги овозларни ҳисоблаш бўйича шикоят қилмоқчи. Жо Байден ғалаба қозониши учун сайловчилар коллегиясининг яна 6 та овозини олиши кифоя. 4 та штатдаги натижалар эълон қилиниши кутилмоқда.

Италияда комендантлик соати эълон қилинди
4 ноябр 2020, 18:30

Италияда комендантлик соати эълон қилинди

Коронавирус тарқалиши сабабли Италия ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати жорий қилди. Музей ва кўргазмалар ёпилиб, юқори мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтказилади.

Туркиянинг Измир провинциясида зилзиладан кейинги қидирув-қутқарув ишлари якунига етди
4 ноябр 2020, 14:51

Туркиянинг Измир провинциясида зилзиладан кейинги қидирув-қутқарув ишлари якунига етди

Туркиянинг Измир провинциясида 6,6 баллик зилзиладан кейин бошланган қидирув-қутқарув ишлари якунига етди. Табиий офатдан вафот этганлар сони 114 нафар, жароҳатланганлар 1035 нафарга етди.

Қирғизистон парламенти спикери Канат Исаев истеъфо берди
4 ноябр 2020, 11:04

Қирғизистон парламенти спикери Канат Исаев истеъфо берди

Қирғизистон парламенти спикери Канат Исаев яқинлашиб келаётган президентлик сайловларида қатнашиш мақсадида истеъфога чиққанини эълон қилди.

COVID-19: Европадаги вазият кескин тус олмоқда
3 ноябр 2020, 21:09

COVID-19: Европадаги вазият кескин тус олмоқда

Европанинг бир қатор мамлакатларида COVID-19 билан боғлиқ вазият кескин тус олмоқда. Франция, Германия, Буюк Британия ҳукуматлари карантин чораларини кучайтиришга қарор қилди. Испанияда ва Германияда ушбу чораларга қарши бир қатор намойишлар бўлиб ўтди.

Қозоғистонга кириш ва чиқишга бир қатор чекловлар ўрнатилди
3 ноябр 2020, 18:25

Қозоғистонга кириш ва чиқишга бир қатор чекловлар ўрнатилди

Қозоғистонда мамлакат чегарасини кесиб ўтиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, Қозоғистонга келиш ва транзит ўтиш бўйича визасиз режим бекор қилинди, Туркиядан қатновчи авиарейслар сони камайтирилди.

Венада бир нечта ҳужумлар содир этилди
3 ноябр 2020, 12:40

Венада бир нечта ҳужумлар содир этилди

Номаълум шахслар гуруҳи Австрия пойтахти Венада ҳужум уюштирди. Ҳозирги маълумотларга кўра, 4 киши вафот этган, 18 киши жиддий жароҳат олган. Ҳужумчилардан бири қўлга олиш пайтида ўлдирилди, қолганлари қочишга муваффақ бўлди. Мамлакат канцлери ушбу ҳужумларни «теракт» деб атади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг