Экология вазирлиги Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 83,3 млрд сўм зарар етказилганини аниқлади. Айбдорларга чора кўриш мақсадида ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди.
Самарқанд вилоятидаги Оқдарё дарёсидан 13 минг куб ҳажмдаги қум-шағални ўзбошимчалик билан қазиб олганлар аниқланди. Улар давлат ва жамият манфаатларига 6 млрд сўм зарар етказгани маълум бўлди.
Экология вазирлиги томонидан Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди. Табиатга етказилган зарар миқдори жами 41,5 миллиард сўмдан ортиқ деб баҳоланмоқда.
Ўзбекистонда 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилади. Бу учун жарималар 10 баравар оширилади. Бузилган ерларни босқичма-босқич ўзлаштириш, табиий ландшафтни тиклаш режалаштирилган.
Ўзбекистон бўйлаб 11 ой давомида дарё ўзанларида қум-шағал қазиб олиш оқибатида 58 та жиноят иши қўҳғатилган. Ушбу фаолият сабаб табиатга 61,5 млрд сўм зарар етказилгани аниқланган. Сенатда шу юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди.
Тошкентдаги Чирчиқ дарёсининг муҳофаза минтақасида 57,8 минг куб метр қум-шағал ноқонуний қазилгани аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар 34,7 млрд сўмни ташкил этди, бироқ экспертизадан сўнг бу миқдор ошиши мумкин.
Қибрай туманида фирма ишчилари Чирчиқ дарёсининг муҳофаза зонасидан қум-шағални ноқонуний қазиб олгани ва давлатга 200 млн сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг