Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ва Экология вазирлиги мутахассислари Қибрай туманидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг қирғоқбўйи муҳофаза зонасида бир қатор қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Хусусан, «Б.А.» МЧЖ раҳбари С.А.нинг топшириғи билан дарёнинг ўнг қирғоғидан жамият ишчилари томонидан 7683,18 метр куб қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олинган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 225,6 миллион сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192−11-моддаси (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (Ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.