«метро» тегли мақолалар


Тошкент метросида қизга шилқимлик қилган яна бир йигит 5 суткага қамалди
17 апрель 2024, 10:05

Тошкент метросида қизга шилқимлик қилган яна бир йигит 5 суткага қамалди

Тошкентда метро вагони ичида қизнинг белдан пастки қисмига тегиниб, шилқимлик қилган 25 ёшли йигит 5 суткага қамалди. Айбланувчи судда тиқилинчда қизга билмай тегиб кетганини айтди. Қиз йигит бу ишни қилаётганида қўлидан ушлаб олганини ва гаплашиб олмоқчи бўлганида йигит қочиб кетганини билдирди.

Тошкентда метрода аёлнинг белидан паст қисмини ушлаб, шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди
9 апрель 2024, 10:35

Тошкентда метрода аёлнинг белидан паст қисмини ушлаб, шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди

Тошкентда метро вагони ичида ўзига нотаниш бўлган аёлнинг бели ва белидан паст қисмини ушлаб, шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди.

Тошкентда Рамазон ҳайити куни жамоат транспорти соат 4:00 дан иш бошлайди
8 апрель 2024, 16:23

Тошкентда Рамазон ҳайити куни жамоат транспорти соат 4:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити куни Тошкентда автобус ва метро соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Дам олиш кунлари эса якшанба учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.

Тошкентга тўрт вагонли яна 2 та метро поезди келтирилди
8 апрель 2024, 09:47

Тошкентга тўрт вагонли яна 2 та метро поезди келтирилди

Тошкент метроси таркибига тўрт вагонли яна 2 та метро поезди қўшилди. Улар 8−10 кун синовдан ўтказилгач йўналишларга чиқарилади. Май ойида яна шундай 3 та метро поезди олиб келиш режа қилинган.

«Олмазор» ва «Янгиҳаёт» метро бекатлари оралиғида поездлар вақтинча бир томонлама ҳаракатланади
26 март 2024, 11:39

«Олмазор» ва «Янгиҳаёт» метро бекатлари оралиғида поездлар вақтинча бир томонлама ҳаракатланади

26 март куни соат 23:00 дан 00:00 га қадар «Чилонзор» йўналишининг «Олмазор» — «Янгиҳаёт» бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. «Янгиҳаёт» ва «Чинор» бекатлари оралиғида бу вақт давомида бепул автобус йўлга қўйилади.

Янги очилган «Қипчоқ» метро бекатидан қаерга борса бўлади?
11 март 2024, 13:13

Янги очилган «Қипчоқ» метро бекатидан қаерга борса бўлади?

Энди Янгиҳаёт туманидан Қўйлиққа метро орқали бориш мумкин, бунга 20 дақиқа вақт кетади. Янги очилган «Қипчоқ», «Турон» метро бекатларида зина, эскалатор ва лифт ишлаб турибди. Сергели линиясидан бошқа метро йўналишига алмашиш учун йўловчилар алоҳида йўлкира тўлайди. (Янги бекатлардан фоторепортаж)

11 мартдан Тошкент метросининг янги 2 та бекати йўловчилар учун очилади
7 март 2024, 16:01

11 мартдан Тошкент метросининг янги 2 та бекати йўловчилар учун очилади

Душанбадан Ер усти ҳалқа йўлининг Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатлари йўловчилар учун иш фаолиятини бошлайди. У ерда синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати қарийб 2 ой олдин бошланганди.

Тошкентга тўрт вагонли 3 та метро поезди олиб келинди
25 феврал 2024, 10:20

Тошкентга тўрт вагонли 3 та метро поезди олиб келинди

Тошкент метросига тўрт вагонли 3 та метро поезди келтирилди. Улар 8−10 кун синовдан ўтказилгач, «Юнусобод» ва «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишларида ҳаракатга чиқарилади. Май охирига қадар яна шундай 8 та метро поезди олиб келиш режа қилинмоқда.

Тошкент метросида қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди
2 феврал 2024, 14:37

Тошкент метросида қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Тошкентда метро вагонида қизга шилқимлик қилган эркакка нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Судда эркак ўз айбини тан олмаган. Қиз эркакнинг ҳаракатлари атайин амалга оширилгани ва «Буюк ипак йўли» бекатида уни таъқиб қилганини маълум қилган.

Тошкентда 31 декабрь куни метродан фойдаланиш бепул бўлади
28 декабр 2023, 14:29

Тошкентда 31 декабрь куни метродан фойдаланиш бепул бўлади

31 декабрь куни Тошкент метрополитенидан фойдаланиш бепул бўлади. Барча бекатлар соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача хизмат кўрсатади.

Тошкент метросида аёл киши поезд йўлига йиқилиб тушди
27 декабр 2023, 14:27

Тошкент метросида аёл киши поезд йўлига йиқилиб тушди

Тошкент метросининг «Чилонзор» бекатида аёл кишининг тоби қочиб, йиқилиб тушди. Тошкент метрополитени йўловчи ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан платформага олиб чиқилгани ва жароҳат олмаганини билдирди.

Тошкент метроси 31 декабрь куни бир соат кўпроқ ишлайди
27 декабр 2023, 13:54

Тошкент метроси 31 декабрь куни бир соат кўпроқ ишлайди

Тошкент метрополитени 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади. 30 декабрь, 2024 йил 1−2 январь кунлари эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.

«Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари 25 декабрдан қайта ишга тушади
23 декабр 2023, 17:33

«Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари 25 декабрдан қайта ишга тушади

Август ойида ёпилган «Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари 25 декабрдан қайта ишга тушади. Йўналишда ҳаракатланувчи поездлар оралиқ вақт интервали тиғиз вақтларда 4 дақиқагача қисқартирилади.

Тошкент метросининг «Тузель» бекатида ҳам иш режими қисқаради
11 декабр 2023, 12:45

Тошкент метросининг «Тузель» бекатида ҳам иш режими қисқаради

16 декабрдан «Ерусти ҳалқа йўли»нинг «Тузель» (3-бекат) бекатида ҳам иш режими соат 06:00 дан 22:00 га қадар ташкил этилади. Аввалроқ «Технопарк» ва «Яшнобод» бекатларида иш режими қисқарганди.

Тошкент метросининг «Халқлар дўстлиги» бекатида Palm ID тўлаш тизими ишга туширилди
30 ноябр 2023, 15:23

Тошкент метросининг «Халқлар дўстлиги» бекатида Palm ID тўлаш тизими ишга туширилди

Тошкент метросининг «Халқлар дўстлиги» бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими (Palm ID) ишга туширилди. Ундан фойдаланиш учун ATTO иловасида шахсий маълумотларни киритиш зарур.

Тошкент метросида ўзини поезд тагига ташлаган эркак вафот этди
29 ноябр 2023, 09:43

Тошкент метросида ўзини поезд тагига ташлаган эркак вафот этди

Тошкент метросининг «Қўйлиқ» бекатида эркак ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлади. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлди.

Президент Тошкент метросида 2 дақиқали интервални таъминлаш топшириғини берди
22 ноябр 2023, 11:02

Президент Тошкент метросида 2 дақиқали интервални таъминлаш топшириғини берди

Президент вагонлар паркини янгилаш, Тошкент метрополитенида поездлар орасидаги икки дақиқали интервални таъминлаш бўйича топшириқ берди. Бундан ташқари, метрополитенни 2040 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда, бунда асосий эътибор ерости метросига қаратилади.

Тест: Тошкент метро бекатларининг эски номларини биласизми?
7 ноябр 2023, 19:55

Тест: Тошкент метро бекатларининг эски номларини биласизми?

Бундан 46 йил аввал Тошкент метроси 9 та бекат билан ишга тушган эди. Ҳозир станциялар сони 48 та. Улардан 13 тасининг номи 1991−2018 йиллар оралиғида ўзгартирилган. Баъзи бекатлар бу жараённи ҳатто бир неча бор бошдан ўтказган. «Газета.uz» шу мавзуда тест тайёрлади.

«Толариқ» метро бекатидан «Қурувчилар» даҳасигача бўлган бекатлар 3 кунга ёпилади
27 октябр 2023, 10:23

«Толариқ» метро бекатидан «Қурувчилар» даҳасигача бўлган бекатлар 3 кунга ёпилади

Метрополитеннинг Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган 2 та бекатида қурилиш ишлари тугатилади. Янги бекатларни эскисига боғлаш ишлари сабаб 3−5 ноябрь кунлари «Толариқ», «Хонобод» ва «Қурувчилар» бекатлари ёпилади. Унинг ўрнига бепул автобуслар ҳаракатланади.

Тошкент метросида Handpay тизими ишга туширилиши мумкин
25 октябр 2023, 14:46

Тошкент метросида Handpay тизими ишга туширилиши мумкин

Тошкент метрополитени бекатларида йўлкирани қўлни сканерлаш орқали тўласа бўладиган тизим — Handpay ишга туширилиши мумкин. У Face ID тизими барча бекатларни қамраб олганидан сўнг йўлга қўйилиши айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг