2024 йил охирига келиб Ўзбекистонда ҚТЭМнинг электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуши 18 фоизга етади — вазир
14 май 2024, 22:30

2024 йил охирига келиб Ўзбекистонда ҚТЭМнинг электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуши 18 фоизга етади — вазир

2024 йилда Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини электр энергияси ишлаб чиқариш умумий ҳажмида 18 фоизга етказиш режалаштирилган, деди энергетика вазири. Озарбайжон ва Қозоғистон билан бирга Венгрия, Руминия ва Европанинг бошқа давлатларига «яшил» энергия экспорт қилинади.

Грузия парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини якуний ўқишда қабул қилди
14 май 2024, 21:07

Грузия парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини якуний ўқишда қабул қилди

Грузия парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги резонансли қонун лойиҳасини якуний ўқишда маъқуллади. Ҳужжатга қарши оммавий норозиликлар қарийб бир ой давом этди. Ғарб давлатлари ҳам расмийларни танқид қилди.

IFC Марказий Осиё стартапларини қўллаб-қувватлаш учун янги Sturgeon Capital фондига 5 млн доллар инвестиция киритади
14 май 2024, 20:31

IFC Марказий Осиё стартапларини қўллаб-қувватлаш учун янги Sturgeon Capital фондига 5 млн доллар инвестиция киритади

Халқаро молия корпорацияси Sturgeon Capital номли янги фондга 5 миллион доллар ажратади. Инвестициялар Марказий Осиёдаги технологик стартапларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Ўзбекистон валюта биржасидаги савдолар ҳажми пасайишда давом этмоқда
14 май 2024, 20:11

Ўзбекистон валюта биржасидаги савдолар ҳажми пасайишда давом этмоқда

Биринчи чорак якунига кўра, Ўзбекистонда валюта айирбошлаш ҳажми 2,7 фоизга камайиб, 5,82 миллиард долларни ташкил қилди. Кўрсаткич ўтган йилнинг март ойидагига нисбатан 6,8 фоизга пасайган.

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси кетма-кет учинчи ой пасаймоқда
14 май 2024, 19:47

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси кетма-кет учинчи ой пасаймоқда

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси ҳажми кетма-кет учинчи ойда пасаймоқда, апрель ойида у 19 фоизга камайди. Пасайиш бирламчи бозорда ҳам, иккиламчи бозорда ҳам кузатилмоқда. Электромобиллар савдоси қисқа турғунликдан сўнг яна ўсишни бошлади.

Тўқимачилик, пойабзал ва электротехника маҳсулотларини экспорт қилишда минимал экспорт нархлари жорий этилади
14 май 2024, 19:18

Тўқимачилик, пойабзал ва электротехника маҳсулотларини экспорт қилишда минимал экспорт нархлари жорий этилади

Ўзбекистонда тўқимачилик, чарм-пойабзал маҳсулотлари ва электр жиҳозлари, шунингдек, мева-сабзавотларга минимал экспорт нархлари жорий этилмоқда. Минимал нархлар режими бузилган тақдирда, Солиқ қўмитаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига билдиришнома юборилади.

Ўзбекистонда «БМТ-аёллар» тузилмасининг ваколатхонаси очилади
14 май 2024, 18:46

Ўзбекистонда «БМТ-аёллар» тузилмасининг ваколатхонаси очилади

Ўзбекистонда «БМТ-аёллар» тузилмасининг ваколатхонаси очилади, Шавкат Мирзиёев ва мамлакатга ташриф буюрган БМТ бош котиби ўринбосари, ташкилот ижрочи директори Сима Сами Бахус ташаббусни қўллаб-қувватлади.

Humo тўлов тизими акциядорлик жамиятига айлантирилди
14 май 2024, 17:51

Humo тўлов тизими акциядорлик жамиятига айлантирилди

«Миллий банклараро процессинг маркази» (Humo) акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди. Аввалроқ ундаги давлат улуши сотувга чиқарилиши хабар қилинганди. Тўлов тизимининг соф фойдаси 2023 йилда салкам 2 баравар, 2024 йил биринчи чоракда эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 88 фоизга ошган.

Самарқандда Damas пиёдалар ўтиш жойида 11 ёшли қизни уриб кетди
14 май 2024, 17:05

Самарқандда Damas пиёдалар ўтиш жойида 11 ёшли қизни уриб кетди

Пастдарғом туманида Damas пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 11 ёшли қизни уриб юборди. Қиз тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Дубайда икки ўзбекистонлик йўловчи аёл самолётда жанжаллашди
14 май 2024, 17:00

Дубайда икки ўзбекистонлик йўловчи аёл самолётда жанжаллашди

Дубай аэропортида ноқулай об-ҳаво туфайли рейс кечиккач, ўзбекистонлик аёл жанжал кўтарди. У бортдаги бошқа бир аёл билан ҳам жанжаллашди. Оқибатда парвоз яна кечикди, бошқа қатновлар вақти ҳам ўзгарди ва аёллар рейсдан қолдирилди. Uzbekistan Airways кўрган 5037 доллар зарар улардан ундириб олинди.

Энди транспорт карталари UzPost алоқа бўлимларидан сотиб олинади
14 май 2024, 16:40

Энди транспорт карталари UzPost алоқа бўлимларидан сотиб олинади

15 майдан Тошкент шаҳрида транспорт карталари сотувчи шохобчалар фаолияти тугатилади. Йўловчилар ATTO транспорт карталарини UzPost алоқа бўлимларидан харид қилиши мумкин бўлади.

Мумбайда реклама баннери қулаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди
14 май 2024, 15:37

Мумбайда реклама баннери қулаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда чанг бўрони ва жала вақтида улкан реклама баннери қулаб тушди, оқибатда камида 14 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари 250 тонналик билборд ноқонуний равишда ўрнатилганини айтди.

Нукусдаги кўзи ожизлар кутубхонасида талон-торожликлар ва ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди
14 май 2024, 15:15 1

Нукусдаги кўзи ожизлар кутубхонасида талон-торожликлар ва ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Нукус шаҳридаги кўзи ожизлар махсус кутубхонасида бинони қайта қуриш ва жиҳозлашга ажратилган пулларнинг 530,4 млн сўми талон-торож қилингани аниқланди. Шунингдек, Брайль принтерлари ва овоз ёзиш студиясига ажратилган 140 млн сўм ўзлаштириб юборилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

«Тошкент-3» терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликларни аниқлайдиган камералар 15 майдан ишга тушади
14 май 2024, 14:36

«Тошкент-3» терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликларни аниқлайдиган камералар 15 майдан ишга тушади

15 майдан бошлаб маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камералари ишга тушади. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади. Жарималар автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади.

Бир ярим йил ичида магистратура: IT Park University`да ноёб дастур амал қилмоқда
14 май 2024, 13:00

Бир ярим йил ичида магистратура: IT Park University`да ноёб дастур амал қилмоқда

IT Park University Solution Architecture ва Cloud and DevOps каби йўналишларда бир ярим йиллик магистрлик дастурини таклиф этади. Истовчилар 9 сентябргача ҳужжатларини топшириши мумкин.

«Бизда ёпиқ сотиш ёки бошқача гап бўлиши мумкин эмас». Давактив раҳбари — анонсларсиз хусусийлаштиришлар ҳақида
14 май 2024, 12:56

«Бизда ёпиқ сотиш ёки бошқача гап бўлиши мумкин эмас». Давактив раҳбари — анонсларсиз хусусийлаштиришлар ҳақида

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов давлатга тегишли бўлган мулклар ёпиқ қарорлар асосида хусусийлаштирилаётгани ҳақидаги фикрларга жавоб қайтарди. «Бизда ёпиқ сотиш ёки бошқача гап бўлиши мумкин эмас. Ҳаммасининг ҳуқуқий асоси бор», — деди у.

Намангандаги боғчанинг ўнлаб болалари бир Damas`га ўтқазилиб, қабристонга зиёратга олиб борилди
14 май 2024, 11:58

Намангандаги боғчанинг ўнлаб болалари бир Damas`га ўтқазилиб, қабристонга зиёратга олиб борилди

Чортоқ туманидаги оилавий боғчанинг 17 нафар тарбияланувчиси аввал Хотира майдонига, сўнг қабристонга зиёрат учун олиб борилди. Болалар битта Damas`га ўтқазилгани ва тақиқланса-да, қабристонга олиб борилгани учун боғча раҳбари «жиддий огоҳлантирилди».

Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқарилди
14 май 2024, 11:26

Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқарилди

Зангиота туманидаги хонадонларнинг бирида 2 ёшли бола 5 метр чуқурликдаги ҳожатхонага тушиб кетди. Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари уни пастдан соғ ҳолатда олиб чиқди.

СҚ: Солиқ хизмати ходимлари маълум бир назорат касса машинасидан фойдаланишни талаб қилишга ҳақли эмас
14 май 2024, 11:05

СҚ: Солиқ хизмати ходимлари маълум бир назорат касса машинасидан фойдаланишни талаб қилишга ҳақли эмас

Ижтимоий тармоқларда тошкентлик тадбиркорлардан солиқ идоралари ходимлари маълум турдаги назорат-касса машинасидан фойдаланишни талаб қилаётгани ва текширув билан таҳдид қилинаётгани ҳақида шикоятлар пайдо бўлди. Солиқ қўмитасининг таъкидлашича, тадбиркорлар НКМ моделини ўзлари танлашлари мумкин.

Мактаб таълими вазирлиги «Сўнгги қўнғироқ»ни ўтказиш бўйича анъанавий тавсияларни берди
14 май 2024, 10:55

Мактаб таълими вазирлиги «Сўнгги қўнғироқ»ни ўтказиш бўйича анъанавий тавсияларни берди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактабларда «Сўнгги қўнғироқ»ни ўтказиш бўйича тавсияларни эълон қилди. Унда ресторан, хонадонларда «Битирув оқшоми»ни ўтказиш, совғага пул йиғиш, байрамга қиммат кийим сотиб олиш, енгил машиналарда сайр, гуруҳ бўлиб боғ ва сузиш жойларига бориш тақиқланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг