Тўққизта ҳудудда сел келиши кутилмоқда
15 май 2024, 12:43

Тўққизта ҳудудда сел келиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги тоғли жойларда 16−22 май кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.

Йилнинг биринчи чорагида уй-жой нархлари қандай ўзгарди? Марказий банк шарҳи
15 май 2024, 12:33

Йилнинг биринчи чорагида уй-жой нархлари қандай ўзгарди? Марказий банк шарҳи

Биринчи чоракда иккиламчи уй-жой нархлари ўсиши секинлашди, лекин бирламчи бозорда юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолди, дея хабар берди Марказий банк. Мамлакат бўйлаб ижара нархи (долларда) бироз ошди (+1,4 фоиз), Тошкентда эса 9,2 фоизга пасайди. Пойтахтда ер нархи сотихига 364 млн сўмга етди.

Тожикистон шу ойда Марказий Осиё ягона энергетика тизимига қўшилади — Ўзбекистон энергетика вазири
15 май 2024, 11:58

Тожикистон шу ойда Марказий Осиё ягона энергетика тизимига қўшилади — Ўзбекистон энергетика вазири

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг маълум қилишича, Тожикистон Марказий Осиё ягона энергетика тизимига май ойи охиригача қўшилиши кутилмоқда.

Фарғонадаги «заправка»да 3,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
15 май 2024, 11:28

Фарғонадаги «заправка»да 3,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Риштон туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаси компрессор агрегатларига ноқонуний уланиб, 2,7 млн кВт соат электр энергиясини ишлатгани маълум бўлди. Бу 3,6 млрд сўмга тенг. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Фарғонада 200 долларга қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасини ясаб берган шахслар ушланди
15 май 2024, 10:45

Фарғонада 200 долларга қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасини ясаб берган шахслар ушланди

Олтиариқ туманида 200 АҚШ доллари эвазига қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси ясаб берган шахслар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

ЯИДХП ногиронлиги борлар учун порталдан фойдаланиш имконини яхшилаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда
15 май 2024, 10:44

ЯИДХП ногиронлиги борлар учун порталдан фойдаланиш имконини яхшилаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишлаб чиқувчилари ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.

Хоразмда 17 ёшли йигит 5-қаватдан тушиб кетди
15 май 2024, 10:06

Хоразмда 17 ёшли йигит 5-қаватдан тушиб кетди

Урганч шаҳрида 17 ёшли йигит 5-қаватдан автомашина устига қулади. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
15 май 2024, 00:54

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бобур Худжамов Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Қашқадарёда отасининг тазйиқларига учраган қизларга холаси васий бўлди
15 май 2024, 00:13

Қашқадарёда отасининг тазйиқларига учраган қизларга холаси васий бўлди

Қашқадарёда отасининг зўравонлигига учраган 16 ва 14 ёшли қизларнинг вазияти болалар омбудсмани назоратига олинганди. Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, Қарши шаҳри ҳокими қарори билан уларга холаси васий этиб тайинланган.

Фарғонада мактаб ўқувчисига тарсаки туширган Миллий гвардия ходими ишдан олинди
14 май 2024, 23:34

Фарғонада мактаб ўқувчисига тарсаки туширган Миллий гвардия ходими ишдан олинди

Фарғонадаги мактабда ўқувчини урган Миллий гвардия ходими лавозимидан озод этилди. У мактабда инспектор-психолог лавозимида ишлаган, ҳозирда уни бошқа лавозимга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш 3 йилга ҚҚСдан озод қилинди
14 май 2024, 23:18

Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш 3 йилга ҚҚСдан озод қилинди

Президент имзолаган қонун билан 2027 йил 1 январгача заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш ҚҚСдан озод қилинди. Шунингдек, дам олиш мавсумидан бошқа вақтда болалар оромгоҳларида хизмат кўрсатган тадбиркорлар фойда солиғи тўламайди.

2024 йилги «Олтин қалам» мукофотининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди
14 май 2024, 22:32

2024 йилги «Олтин қалам» мукофотининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Журналистика соҳасидаги «Олтин қалам» XVIII миллий мукофоти учун ғолиб ва совриндорлар тақдирланди. Бош миллий мукофот ғолиби — «UzReport TV» телеканали жамоасига Tracker автомобили топширилди.

2024 йил охирига келиб Ўзбекистонда ҚТЭМнинг электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуши 18 фоизга етади — вазир
14 май 2024, 22:30

2024 йил охирига келиб Ўзбекистонда ҚТЭМнинг электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуши 18 фоизга етади — вазир

2024 йилда Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини электр энергияси ишлаб чиқариш умумий ҳажмида 18 фоизга етказиш режалаштирилган, деди энергетика вазири. Озарбайжон ва Қозоғистон билан бирга Венгрия, Руминия ва Европанинг бошқа давлатларига «яшил» энергия экспорт қилинади.

Грузия парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини якуний ўқишда қабул қилди
14 май 2024, 21:07

Грузия парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини якуний ўқишда қабул қилди

Грузия парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги резонансли қонун лойиҳасини якуний ўқишда маъқуллади. Ҳужжатга қарши оммавий норозиликлар қарийб бир ой давом этди. Ғарб давлатлари ҳам расмийларни танқид қилди.

IFC Марказий Осиё стартапларини қўллаб-қувватлаш учун янги Sturgeon Capital фондига 5 млн доллар инвестиция киритади
14 май 2024, 20:31

IFC Марказий Осиё стартапларини қўллаб-қувватлаш учун янги Sturgeon Capital фондига 5 млн доллар инвестиция киритади

Халқаро молия корпорацияси Sturgeon Capital номли янги фондга 5 миллион доллар ажратади. Инвестициялар Марказий Осиёдаги технологик стартапларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Ўзбекистон валюта биржасидаги савдолар ҳажми пасайишда давом этмоқда
14 май 2024, 20:11

Ўзбекистон валюта биржасидаги савдолар ҳажми пасайишда давом этмоқда

Биринчи чорак якунига кўра, Ўзбекистонда валюта айирбошлаш ҳажми 2,7 фоизга камайиб, 5,82 миллиард долларни ташкил қилди. Кўрсаткич ўтган йилнинг март ойидагига нисбатан 6,8 фоизга пасайган.

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси кетма-кет учинчи ой пасаймоқда
14 май 2024, 19:47

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси кетма-кет учинчи ой пасаймоқда

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси ҳажми кетма-кет учинчи ойда пасаймоқда, апрель ойида у 19 фоизга камайди. Пасайиш бирламчи бозорда ҳам, иккиламчи бозорда ҳам кузатилмоқда. Электромобиллар савдоси қисқа турғунликдан сўнг яна ўсишни бошлади.

Тўқимачилик, пойабзал ва электротехника маҳсулотларини экспорт қилишда минимал экспорт нархлари жорий этилади
14 май 2024, 19:18

Тўқимачилик, пойабзал ва электротехника маҳсулотларини экспорт қилишда минимал экспорт нархлари жорий этилади

Ўзбекистонда тўқимачилик, чарм-пойабзал маҳсулотлари ва электр жиҳозлари, шунингдек, мева-сабзавотларга минимал экспорт нархлари жорий этилмоқда. Минимал нархлар режими бузилган тақдирда, Солиқ қўмитаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига билдиришнома юборилади.

Ўзбекистонда «БМТ-аёллар» тузилмасининг ваколатхонаси очилади
14 май 2024, 18:46

Ўзбекистонда «БМТ-аёллар» тузилмасининг ваколатхонаси очилади

Ўзбекистонда «БМТ-аёллар» тузилмасининг ваколатхонаси очилади, Шавкат Мирзиёев ва мамлакатга ташриф буюрган БМТ бош котиби ўринбосари, ташкилот ижрочи директори Сима Сами Бахус ташаббусни қўллаб-қувватлади.

Humo тўлов тизими акциядорлик жамиятига айлантирилди
14 май 2024, 17:51

Humo тўлов тизими акциядорлик жамиятига айлантирилди

«Миллий банклараро процессинг маркази» (Humo) акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди. Аввалроқ ундаги давлат улуши сотувга чиқарилиши хабар қилинганди. Тўлов тизимининг соф фойдаси 2023 йилда салкам 2 баравар, 2024 йил биринчи чоракда эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 88 фоизга ошган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг