Иқтисодиёт

Долларнинг расмий курси пасайди
27 апрель 2021, 16:18

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расмий курси 18 сўмга арзонлади ва жами 10 529 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

Qanot Sharq илк самолётини қабул қилиб олди
26 апрель 2021, 19:10

Qanot Sharq илк самолётини қабул қилиб олди

Qanot Sharq хусусий авиакомпанияси биринчи Airbus A320 самолётини қабул қилиб олди. Бир ой ичида яна бир худди шундай бортнинг етиб келиши кутилмоқда.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
26 апрель 2021, 16:17

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 8 сўмга қимматлади ва жами 10 548 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Сенат ўсимлик ёғи импортига ҚҚСни бекор қилишни маъқуллади. Бюджетга 267 млрд сўм тушмайди.
24 апрель 2021, 16:15

Сенат ўсимлик ёғи импортига ҚҚСни бекор қилишни маъқуллади. Бюджетга 267 млрд сўм тушмайди.

Сенаторлар ўсимлик ёғи, кунгабоқар, зиғир ва соя уруғи импортига ҚҚСни бекор қилишни маъқуллади. Бундан ташқари, кунгабоқар ва пахта ёғи ҳамда уларнинг уруғларига экспорт божлари жорий этилади. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов солиқ имтиёзлари сабабли бюджетга 267 млрд сўмлик тушум бўлмаслигини ҳамда йўқотиш ўрни қандай қопланишини маълум қилди.

Ўсимлик ёғи импортини ҚҚСдан озод қилиш ва унинг экспортини чеклаш таклиф қилинди
23 апрель 2021, 21:47 2

Ўсимлик ёғи импортини ҚҚСдан озод қилиш ва унинг экспортини чеклаш таклиф қилинди

Қонунчилик палатаси йил охиригача ўсимлик ёғи ва кунгабоқар уруғи импортига ҳамда ички бозорда реализациясига белгиланган ҚҚСни бекор қилиш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, Сенатга юборди. Ҳукумат ҳам ўз чораларини ишлаб чиқмоқда.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
23 апрель 2021, 16:22

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 4 сўмга қимматлади ва жами 10 539 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Ўтган йили 301 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилинган — Танзила Нарбаева
23 апрель 2021, 15:31

Ўтган йили 301 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилинган — Танзила Нарбаева

2020 йилда 2,5 мингдан зиёд бюджет муассасасида 301 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилинган. Қурилиш соҳасида 124 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 41 та ва таълим соҳасида 81 та коррупциявий омиллар аниқланди. Карантин муассасаларини қуришда 367 млрд сўмдан зиёд молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган.

«14 та квартира, 43 та машина, 172 та дўкон». Бош прокурор — собиқ ҳоким ўринбосари ва унинг шерикларининг ундирилган мулки ҳақида
23 апрель 2021, 13:41

«14 та квартира, 43 та машина, 172 та дўкон». Бош прокурор — собиқ ҳоким ўринбосари ва унинг шерикларининг ундирилган мулки ҳақида

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 млрд сўм,172 та дўкон, кўп қаватли уйлардаги 14 та хонадон, 43 та автомашина ва бошқа кўчмас мулклар зарарни ундириш учун хатланганини маълум қилди. Собиқ ҳоким ўринбосари ва яна 10 киши ҳибсга олинган.

Хизматлар бозорини ривожлантиришга 500 млн доллар ажратилади — президент
22 апрель 2021, 18:41 1

Хизматлар бозорини ривожлантиришга 500 млн доллар ажратилади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда хизматлар бозорини ривожлантиришга 500 млн доллар ажратилишини маълум қилди. Бундан ташқари, давлат томонидан тижорат банклари орқали қўшимча 300 млн доллар, шундан 1 июлгача 150 млн доллар ажратилади.

Makro Тошкентдаги Compass савдо-кўнгилочар марказидан чиқиб кетди
22 апрель 2021, 17:50

Makro Тошкентдаги Compass савдо-кўнгилочар марказидан чиқиб кетди

Makro Тошкент шаҳридаги Compass савдо-кўнгилочар марказида жойлашган дўконини сотди. Энди у ерда Carrefour бренди остида гипермаркет очилиши кутилмоқда.

Долларнинг расмий курси пасайди
22 апрель 2021, 16:17

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расмий курси 16,77 сўмга арзонлади ва жами 10 535,24 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
22 апрель 2021, 14:46

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Марказий банкнинг прогнозларига кўра, 2021 йилда ЯИМ ўсиши юқори прогноз чегарасида (5,5%) кутилмоқда.

Республика бўйлаб ёшлар саноат зоналари ташкил этилади
22 апрель 2021, 12:34

Республика бўйлаб ёшлар саноат зоналари ташкил этилади

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади. Сентябргача 77 та шундай зона очилади.

Январь-март ойларида ташқи савдо ҳажми камайди
21 апрель 2021, 18:14

Январь-март ойларида ташқи савдо ҳажми камайди

Биринчи чоракда ташқи савдо айланмаси 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 11,6 фоизга камайиб, 7,1 млрд долларни ташкил этди. Экспорт чорак баравардан кўпроққа камайиб, 2,4 млрд долларни, импорт эса 1,3 фоизга камайиб, 4,7 млрд долларни ташкил этди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет еттинчи бор кўтарилмоқда
21 апрель 2021, 16:14

Долларнинг расмий курси кетма-кет еттинчи бор кўтарилмоқда

Долларнинг расмий курси 14,25 сўмга қимматлади ва жами 10 552,01 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари бироз пасайди.

UzAuto Motors ҳозирча автомобиллар ишлаб чиқаришни ўтган йилги кўрсаткичга олиб чиқа олмади
20 апрель 2021, 18:08

UzAuto Motors ҳозирча автомобиллар ишлаб чиқаришни ўтган йилги кўрсаткичга олиб чиқа олмади

UzAuto Motors заводидаги ишлаб чиқаришнинг январь ойидаги кескин тўхташидан сўнг автомобилларни ишлаб чиқаришни ўтган йилги кўрсаткичларига етказа олганича йўқ. 2021 йил февраль ойида ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 9 873 та автомобиль кам ишлаб чиқарилган, март ойида эса 4543 тага камроқ. Энг кўп чиқарилган автомобил модели — Cobalt, энг кам ишлаб чиқарилган модель Spark.

Долларнинг расмий курси кетма-кет олтинчи бор кўтарилмоқда
20 апрель 2021, 16:32

Долларнинг расмий курси кетма-кет олтинчи бор кўтарилмоқда

Долларнинг расмий курси 12 сўмга қимматлади ва жами 10 537 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса бироз пасайди.

Uzbekistan Airways компанияси янги бизнес моделига ўтмоқда. Асосий ўзгаришлар
20 апрель 2021, 12:38

Uzbekistan Airways компанияси янги бизнес моделига ўтмоқда. Асосий ўзгаришлар

Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси трансформация қилиниб, хизматнинг гибрид моделига ўтказилади. Харажатларни камайтириш учун штатлар қисқартирилади, хориждаги самарасиз 20 та ваколатхона ёпилади. Май ойидан 9 та норентабел рейслар (Париж, Рим, Милан, Токио, Бангкок ва бошқа шаҳарларга) бекор қилинади. Арзон рейслар очилиши ва ички рейслар сони ҳафтасига 17 дан 49 гача кўпайиши кутилмоқда.

Uzbekistan airways 4 та А320 самолётида лоукостер ташкил этишни режалаштирмоқда
19 апрель 2021, 21:56

Uzbekistan airways 4 та А320 самолётида лоукостер ташкил этишни режалаштирмоқда

4 та А320 самолётида лоукостер ташкил этиш, узоқ масофали йўналишларни ривожлантириш учун 3 та А321 NEO LR самолётини лизингга олиш, маҳаллий авиақатновлар сонини ошириш режалаштирилмоқда. Президент «Uzbekistan airways» ва «Uzbekistan airports» компанияларини трансформация қилиш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.

Тошкентда айрим маҳсулотлар Европа пойтахтларидан ҳам қимматроқ эканлиги аниқланди
19 апрель 2021, 17:16 3

Тошкентда айрим маҳсулотлар Европа пойтахтларидан ҳам қимматроқ эканлиги аниқланди

Тадқиқотларга кўра, Тошкент шаҳридаги апельсин, лимон ва банан нархлари МДҲ ва Европанинг Лондон, Берлин ва Рим каби бир қатор марказларидаги нархлардан баланд бўлиб турибди. Шунингдек, бошқа турдаги озиқ-овқат нархлари бўйича Тошкент шаҳридаги минимал нархлар МДҲ давлатлари пойтахтидаги нархлардан анча баланд эканлиги аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг