Иқтисодиёт

676 турдаги технологик ускуналар импорти бож ва ҚҚСдан озод қилинди (рўйхат)
7 июн 2021, 20:53

676 турдаги технологик ускуналар импорти бож ва ҚҚСдан озод қилинди (рўйхат)

Ҳукумат Ўзбекистонга импорт қилишда божхона тўловлари ва ҚҚСдан озод қилинган 676 турдаги технологик ускуналар рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида ядро реакторлари, қандолатчилик саноати, какао кукуни ёки шоколад ишлаб чиқариш учун ускуналар, йўловчи самолётлари, тиббий асбоб-ускуналарнинг айрим турлари ва бошқалар бор.

Кўчма савдо тартибга солинади
7 июн 2021, 19:03

Кўчма савдо тартибга солинади

Кўчма савдо билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорлар «К-SAVDO» ахборот тизими орқали электрон рўйхатдан ўтишлари керак бўлади. Савдо жойи онлайн аукционда сотилади.

Евроиттифоқ Ўзбекистон агросекторини ривожлантиришга 11 млн евро ажратди
7 июн 2021, 18:33

Евроиттифоқ Ўзбекистон агросекторини ривожлантиришга 11 млн евро ажратди

Европа иттифоқи Ўзбекистонга агроозиқ-овқат секторини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилашга 11 млн евро ажратди.

Долларнинг расмий курси арзонлади
7 июн 2021, 16:18

Долларнинг расмий курси арзонлади

Долларнинг расмий курси 8 сўмга кўтарилди ва жами 10 547 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам кўтарилди, евро эса арзонлади.

S&P Ўзбекистон рейтингини «BB-» даражасида сақлаб қолди, бироқ прогнозни оширди
5 июн 2021, 14:17

S&P Ўзбекистон рейтингини «BB-» даражасида сақлаб қолди, бироқ прогнозни оширди

S&P Global Ratings агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтингини «BB-» даражасида сақлаб қолди, лекин рейтинг прогнозини «салбий»дан «барқарор»га оширди. Ушбу қарор ташқи қарз ўсишининг секинлашгани, такомиллашган фискал сиёсат ва ислоҳотлар билан боғлиқ. Агентлик, шунингдек, мамлакатнинг кредит рейтингини янада камайтиришга хизмат қилувчи омилларга ҳам тўхталиб ўтган.

Цемент импорти ҳажми кескин ошди
5 июн 2021, 09:31

Цемент импорти ҳажми кескин ошди

Ўзбекистон январь-апрель ойларида цемент импорти ҳажмини икки баробарга оширди. Тўрт ой ичида 50,5 млн долларлик 1 млн тонна цемент олиб кирилди — сабаблар ва энг кўп цемент импорт қилинган давлатлар.

Ток ўчиши натижасида «Ўзбекнефтгаз» корхоналари фаолияти вақтинча тўхтаб қолди
5 июн 2021, 08:57 1

Ток ўчиши натижасида «Ўзбекнефтгаз» корхоналари фаолияти вақтинча тўхтаб қолди

Электр энергияси таъминотидаги узилиш сабабли «Ўзбекнефтгаз» корхоналари, газ конлари ва компрессор станциялари фаолияти вақтинча тўхтаб қолди. Бу ҳолат магистраль газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи камайишига ҳам олиб келди.

14 июндан 2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилади — Марказий банк
4 июн 2021, 20:35

14 июндан 2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилади — Марказий банк

14 июндан номинал қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилади. Банкнотлар мавзуси «Буюк Ипак йўли» ва мамлакат ҳудудидаги қадимий Бухоро шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси тарихига бағишланган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 3 йил ичида Тошкент иқтисодиётининг 2 бараварга ўсгани ҳақида хабар берди, аммо бундай эмас
4 июн 2021, 17:54

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 3 йил ичида Тошкент иқтисодиётининг 2 бараварга ўсгани ҳақида хабар берди, аммо бундай эмас

Сўнгги уч йил ичида Тошкент иқтисодиёти икки баравар ўсди, деди Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев. Аслида эса 2018−2020 йилларда пойтахт ялпи ҳудудий маҳсулотининг ўсиш суръати 22,6 фоизни ташкил этди. Шаҳар ҳокими қурилган метро бекатлари сони ҳақида маълумот беришда ҳам адашди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
4 июн 2021, 16:46

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 8 сўмга кўтарилди ва жами 10 547 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам кўтарилди, евро эса арзонлади.

Ўзбекистонда 2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилади
4 июн 2021, 16:38 2

Ўзбекистонда 2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилади

Ўзбекистон Марказий банки 2000 ва 20 000 сўмлик банкноталарни муомалага чиқаради.

ЕТТБнинг Урганч шаҳридаги минтақавий ваколатхонаси очилади
4 июн 2021, 15:13 1

ЕТТБнинг Урганч шаҳридаги минтақавий ваколатхонаси очилади

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) олий даражадаги делегацияси биринчи вице-президент Юрген Ригтеринк Урганч шаҳрида ЕТББ янги минтақавий ваколатхонасининг очилиши маросимини ўтказади.

Ўзбекистон тўрт ойда 113,7 млн доллар қийматида енгил автомобиллар импорт қилди
4 июн 2021, 11:40

Ўзбекистон тўрт ойда 113,7 млн доллар қийматида енгил автомобиллар импорт қилди

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 113,7 млн долларга тенг бўлган енгил автомобиллар импорт қилган бўлиб, бу борада Хитой, Корея ва Россия мамлакатлари етакчи бўлиб турибди.

Май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши сўнгги ўн йил ичида рекорд даражага етди
4 июн 2021, 10:34

Май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши сўнгги ўн йил ичида рекорд даражага етди

Май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сўнгги ўн йил ичида энг юқори даражага бўлди. Шу билан бирга, дунё бўйлаб маҳсулотлар нархлари 12 ой кетма-кет ўсиб бормоқда, дея маълум қилди ФАО.

Долларнинг расмий курси кетма-кет олтинчи бор пасаймоқда
3 июн 2021, 16:30

Долларнинг расмий курси кетма-кет олтинчи бор пасаймоқда

Долларнинг расмий курси 11 сўмга арзонлади ва жами 10 539 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса кўтарилди.

Тошкентда учта кўприк ва йўл қурилиши 518,3 млрд сўмгача қимматлашганига изоҳ берилди
3 июн 2021, 14:58

Тошкентда учта кўприк ва йўл қурилиши 518,3 млрд сўмгача қимматлашганига изоҳ берилди

Тошкентнинг Яккасарой ва Сергели туманларини боғлайдиган олти қаторли йўл ва учта йўл ўтказгич қурилиши баҳоси 280 млрд сўмдан 518,3 млрд сўмгача оширилди. Пойтахт ҳокимияти ва бош пудратчи буни қурилиш материаллари нархи ошгани ва лойиҳа қўшимча ишлаб чиқилгани билан изоҳлади.

Ўзстандарт агентлиги тугатилмоқда
3 июн 2021, 13:21

Ўзстандарт агентлиги тугатилмоқда

Президент фармони билан Ўзстандарт агентлиги негизида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташкил этилмоқда.

Фарғонада йирик қуёш электр станцияси қурилиши режалаштирилмоқда
3 июн 2021, 11:55 1

Фарғонада йирик қуёш электр станцияси қурилиши режалаштирилмоқда

Хитойнинг Liaoning Lide компанияси Фарғона вилояти ҳудудида таҳминий қиймати $700 млн га етадиган, қуввати 1200 МВтгача бўлган йирик қуёш электр станциясини барпо этишни режалаштирмоқда.

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор пасаймоқда
2 июн 2021, 16:10

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор пасаймоқда

Долларнинг расмий курси 9 сўмга арзонлади ва жами 10 550 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Сурхондарёнинг 4 та туманидаги тадбиркорлар 2024 йилгача солиқлардан озод этилади
2 июн 2021, 12:07

Сурхондарёнинг 4 та туманидаги тадбиркорлар 2024 йилгача солиқлардан озод этилади

Шавкат Мирзиёев Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини ер, мол-мулк, кичик корхона айланмасидан олинадиган солиқлар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан 2024 йил 1 январга қадар озод этишни таклиф қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг