Ижтимоий тармоқларда «Боғча опа томонидан бола калтакланиб қўлига игна тиқилди» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат назоратга олинганини хабар қилди.

Аниқланишича, видеодаги ҳолат 2023 йилнинг ноябрь ойида Гурлан туманидаги 23-сонли боғчада содир этилган бўлиб, ушбу боғчада тарбиячи бўлиб ишловчи Ф.С. боғча тарбияланувчилари М.Х., Т.Ш.нинг (2018 йилда туғилган ўғил болалар) гўёки бир-бири билан уришгани важи билан қўпол муносабатда бўлган ва болалар юзига бир неча бор тарсаки туширган. Бу ҳолат видеотасвирга тушган.

Мазкур ҳолатни, шунингдек, боланинг қўлига игна қай тарзда кирганини аниқлаш юзасидан ҳозирда Гурлан тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бошланган.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши қайд этилган.