Uzbekistan Airways Qanot Sharq хусусий авиаташувчисидан иккита кенг фюзеляжли узоқ масофали Airbus А330 самолётини лизингга олди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар қилди.

Битим бир йил муддатга имзоланди. Ушбу давр мобайнида ҳаво кемалари (рўйхатга олиш рақамлари UK33020 ва UK33021) Uzbekistan Airways логотипи ва ёзувлари билан парвоз қилади.

qanot sharq, uzbekistan airways

Авиалайнерлар узоқ масофаларга, 4 соатдан ортиқ амалга ошириладиган парвозларга мўлжалланган. Дастлабки босқичда ҳаво кемасидан Тошкентдан Истанбулга, кейинчалик Жидда ва Сеул қатновларида фойдаланиш режалаштирилган. Ҳаво кемаси Rolls-Royce Trent 700 двигателлари билан жиҳозланган. Илк авиақатнов HY281/282 Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналишида амалга оширилиши 20 май куни режалаштирилган.

qanot sharq, uzbekistan airways

Uzbekistan Airways илк бор 2023 йил апрель ойида А330 самолётларидан фойдаланишни бошлаган. Иккита шундай самолёт ҳам Литванинг Heston Airlines авиакомпаниясидан ижарага олинган. Экипажлар чет эл фуқароларидан иборат эди. Айни пайтда иккала самолёт ҳам эгасига қайтарилган.