Футзал бўйича 2024 йилги ФИФА жаҳон чемпионатига Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарлари мезбонлик қилади.

Марказий Осиёда илк бор ўтадиган ФИФА шафелигидаги мусобақада дунёнинг энг кучли 24 терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. Тарихда 10-бор ташкил этилаётган мусобақа 14 сентябрдан 6 октябргача давом этади.

24 та иштирокчи давлат: Ангола, Аргентина, Бразилия, Коста-Рика, Хорватия, Куба, Франция, Гватемала, Қозоғистон, Ливия, Марокаш, Нидерландия, Янги Зеландия, Панама, Парагвай, Португалия (амалдаги ғолиб), Испания, Украина, Ўзбекистон (мезбон сифатида), Венесуэла ва ОФКдан яна 4 жамоа (уларнинг номи 28 апрелгача маълум бўлади).

Давлатлар жами олтита гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳнинг энг яхши икки жамоаси ва учинчи ўринни эгаллаган тўртта энг яхши жамоа плей-офф босқичига чиқади. Шундан сўнг гуруҳдан чиққан 16 та жамоа чорак финал, ярим финал, учинчи ўрин учун баҳс ва финал ўйинларида иштирок этади.

Гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими 26 май куни Самарқандда бўлиб ўтади.