19 апрелдан Тошкент шаҳрида Юнусобод туманидан ўтган Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади, дея хабар бермоқда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.

Биринчи босқичида, КҲАЙнинг Туркқўрғон кўчаси билан кесишмасидан Адҳам Раҳмат кўчасигача бўлган ҳаракат йўналишининг бир томони 7 кун муддатга ёпилади. Ҳаракат йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.

Қайд этилишича, бу пайтда 2024−2025 йиллардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 260 метр узунликдаги эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

«Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.