«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати етакчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов энергия ресурсларига тарифларни либераллаштириш бошланиши билан бир пайтда қатор муаммоларни ҳал этиш зарурлигига эътибор қаратди (1 майдан тарифлар оширилади, истеъмол учун ижтимоий нормалар жорий этилади).

Бекмуродов ўзининг Telegram каналидаги хабарида «Ўзбекистоннинг энергетика тармоғи туб ислоҳотларга муҳтожлиги, шу муносабат билан тарифларни ўзгартириш ва бозор механизмларини жорий этиш зарурлигини» таъкидлади.

«Ўзбекистонда электр энергияси истеъмолига тўловлар унинг таннархига мос келмайди, орадаги тафовут давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қопланади. Бундай ёндашув фуқароларнинг моддий имкониятидан қатъи назар, бутун аҳоли учун қўлланади. Энергия ресурсларининг жиддий танқислиги шароитида моддий таъминланган фуқаролар харажатлари учун давлат бюджетидан дотация олмаслиги керак, деб ҳисоблаймиз», — дея таъкидлади ҳаракат раҳбари.

Ислоҳотлар билан бирга, масъул вазирлик ва идоралар қуйидагиларни инобатга олиши керак, деб ҳисоблайди у.

Биринчидан, марказий иситиш тизими ва табиий газдан фойдаланиш имкони йўқ ҳудудлардаги шароитларни ҳамда асосий иссиқлик манбалари печка ва кондиционерлар эканини ҳисобга олиш зарур.

Энергетика вазирлиги юқори кучланиш бўлганда маиший техникаларига зарар етган истеъмолчиларга компенсация тўлаш механизмларини ишлаб чиқиши зарур.

«Ҳукумат давлат бюджетидан энергия тармоғини модернизация қилишга ажратилган маблағларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаши керак», — деди депутат.

Бундан ташқари, хориж тажрибаси ҳам ҳисобга олиниши керак, деб ҳисоблайди Бобур Бекмуродов. Масалан, дифференцияланган тарифлар қўлланадиган мамлакатларда электр энергиясига талаб юқори бўлган пайтларда (аномал ҳаво шароитларида) тариф нормалари сезиларли даражада оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Энергетика вазирлиги нима учун Ўзбекистон ҳалигача электр энергиясининг «кундузги» ва «тунги» тарифларига ўтолмаётганини узилишлар тушунтирганди, бунга узилишлар ва 24 соатлик кафолатланган электр таъминоти йўқлиги сабаб қилиб кўрсатилган.