Ҳаёт суръати сезиларли даражада тезлашиб, имкониятлар кундан-кунга ортиб бораётган кунда технологик тараққиёт билан ҳамнафас бўлиш ҳар доимгидан ҳам долзарбдир. Тараққиёт асрида дўконда сотаётган маҳсулотларингизни қоғоз-қалам билан ҳисоблашга ҳожат йўқ, чунки бу ишни самарали ва қисқа вақт ичида бажарадиган Optimo дастури мавжуд.

Дўконни автоматлаштириш дастури савдо жараёнини бошқариш ва назорат қилиш, харидлар, фойда, даромад ҳақида маълумотларга эга бўлишингиз учун бизнесингиз жойлашган объектда доимий бўлишингизни талаб қилмайди.

Айнан бизнесдаги имкониятларни кенгайтириш учун Optimo булут технологиясига асосланган дастур яратилган бўлиб, дўконлар учун дастур бизнесни бошқаришда яхши ёрдамчидир. Шу ўринда булутли технологияга бироз тўхталсак. Булут технологияси оммабоп технология бўлиб, маълумотлар ва ресурсларни онлайн серверда хавфсиз сақлаш учун ишлатилади. Булутли технологияларнинг яна бир яхши тарафи — онлайн серверлардан дунёнинг хоҳлаган нуқтасида туриб маълумотларни киритиш ёки қабул қилиш мумкин. Булутли технологияларнинг турли хил хизматлари мавжуд бўлиб, дунёда кенг қўлланаётган катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш, захиралаш ва таҳлил қилиш учун ишлатилади.

Дўконни автоматлаштириш дастури булут технологияси асосида яратилгани сабаб сизга ўз ишингизга эътиборни йўқотмаган ҳолда ривожланиш, кўпроқ ўрганиш, мамлакат ташқарисида ишга оид учрашувлар учун саёҳат қилиш ва тадбиркорлик фаолиятингизни самарали бошқариш имконини беради.

Савдони бошқариш дастури тизимли равишда янгиланади ва янги функцияларни қўшади, шунинг учун у кичик ва ўрта бизнес эҳтиёжлари учун мос келади.

Дастур савдо ва инвентарь ҳақида статистик маълумотларни тақдим этади. Бу келажакдаги харидларни янада оқилона режалаштириш имконини беради. Ҳисоб фактураларни юклаб олиш, текшириш ёки тузатиш жараёнини янада соддалаштиради.


Дўконни автоматлаштирувчи дастур нафақат қулай, балки у билан ишлаш осон. Менежер кабинетидан сиз бир эмас, балки бир нечта филиалларингиздаги сотувлар, харидлар, товар-моддий захиралар, етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар, юридик шахсга сотишни ва ишлаб чиқаришни бошқаришингиз мумкин. Optimo ҳисоботлар ва таҳлилларни доимий кузатиш имконини беради ва менежерга бизнесни ривожлантиришни осонлаштиради.

Optimo`ни савдо объектингизга ўрнатганингиздан сўнг Optimo жамоаси дастурий таъминотдан қандай фойдаланишни тўлиқ ўргатади ва бирон-бир муаммо бўлса, ёрдам берадиган доимий қўллаб-қувватлаш менежери ажратилади.

Optimo қандай бизнес турларига керак?

Савдони бошқариш дастури барча турдаги дўконлар ва умумий овқатланиш жойлари, кафелар, барлар, қандолатчилик, озиқ-овқат, заргарлик, турли аксессуар, авто эҳтиёт қисмлар каби дўконлар учун мос келади.

14 кун давомида дўконлар учун дастур билан бепул танишишингиз ва фойдаланишингиз мумкин. Кейин эса ойига 280 минг сўмдан бошлаб тўлов қилиб, Optomo`нинг чексиз имкониятларидан баҳраманд бўлиш мумкин.

Optimo.uz сайтига ташриф буюриб, демо сўров қолдиришингиз мумкин, Optimo вакиллари сиз билан боғланиб, саволларингизнинг барчасига жавоб бера олади.

Телефон: (+998) 71−205−12−22.

Instagram: @optimo_uz
Telegram: t.me/optimo_uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.