Тошкент шаҳар Миробод тумани Бешкент кўчаси 45-уйда жойлашган («Файзобод ГАИ») бир муддат таъмирлаш ишлари амалга оширилганлиги сабабли Мирзо Улуғбек ҳамда Олмазор туманларида Рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлинмаси иш фаолияти йўлга қўйилган эди. ЙҲХБ ушбу бўлимлар ўз фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 25 март кунидан бошлаб, ЙҲХБнинг халқ тилида «Файзобод» деб танилган Рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлимида, замонавий талабларга жавоб берадиган шарт-шароитлар яратилган. Ҳозирда ушбу рўйҳатдан ўтказиш бўлимида бир вақтнинг ўзида 10 та автотранспорт воситаларини кўздан кечириш ва автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун кетадиган вақт 1 соатдан 15−20 дақиқагача қисқартирилгани маълум қилинди.

«Шу боис Мирзо Улуғбек ҳамда Олмазор туманларида жойлашган Рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлинмаси иш фаолияти тўхтатилди. Фуқароларимиз ўз вақтларини тежаш мақсадида Миробод тумани, Бешкент кўчаси, 45-уйда жойлашган (Файзобод ГАИ)га ташриф буюришлари мумкин», — дейилади хабарда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Рўйҳатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимига қарашли хизмат кўрсатаётган манзиллар:

  • Юнусобод тумани О.Зокиров кўчаси 2-уй;
  • Миробод тумани Водил кўчаси 53-уй;
  • Миробод тумани, Бешкент кўчаси, 45-уй (Файзобод ГАИ);
  • Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 118 «а» уй;
  • Сергели тумани автомашина бозор ҳудудида;
  • Янгиҳаёт туман Tashkent Index автомашина бозор ҳудудида.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Файзобод ГАИ»да амалга ошириладиган ишлар ҳақида видео эълон қилган эди.