«Файзобод ГАИ»да таъмирлаш ишлари сабаб Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларидаги ЙҲХБнинг вақтинча очилган Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларининг иш фаолияти тўхтатилди. Фуқаролар энди замонавий шароитлар яратилган Миробод туманидаги бўлимга келиши мумкин.
Бухоро вилояти Когон туманида юк машинаси ва автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган яна бир ўқувчи вафот этди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари шифохонага бориб, ўқувчилар билан учрашди.
Тармоқларда вояга етмаган йигит дадаси ИИВда ишлашини айтиб, бир неча машинани 170 км/соат тезликдан ошириб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. ЙҲХХ йигитнинг онаси бола тарбиялашда мажбуриятларни бажармаслик моддаси бўйича 1,7 млн сўм жаримага тортилганини маълум қилди.
2023 йил 31 декабрь куни Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномалари ва 2015 йилдан кейин берилган «техпаспорт»ларни алмаштириш якунланади. 1 январдан эски ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг Тошкент-Жиззах йўналишида кўприк чўкиши оқибатида ҳаракат чекланди. Ҳайдовчилар учун айланма йўл ташкил этилди. Тошкентга йўл олган транспорт воситалари эски йўлдан ҳаракатни давом эттиришлари мумкин.
Хоразм ЙҲХБ «илғор мамлакатлар тажрибаси» асосида болалар иштирокидаги ЙТҲларнинг олдини олишнинг янги усулини таклиф қилди. Унга кўра, ўтиш жойларидан олдин STOP белгиси чизилади. Ўқувчилар қўлларини кўтариб, йўлни кесиб ўтади ва миннатдорлик белгиси сифатида ҳайдовчиларга таъзим қилади.
Халқаро велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 10−11−13−14 май кунлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидан ўтган автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тўхтатилди. Рўйхат.
Ўзбекистонда 2022 йилда 2021 йилга нисбатан ЙТҲлар сони 1 фоизга камайди. Уларда ҳалок бўлганлар сони 3 фоизга камайган бўлса, жароҳатланганлар сони 4 фоизга ошди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 2023 йилга бориб ЙТҲ ва ўлимлар сонини 15 фоизга камайтиришни мақсад қилган.
Ўзбекистонда ҳаракат тезлиги 60 км этиб белгиланган чеклов кўчаларда тақиқловчи белгилар ва мослаштирилган тезликни аниқловчи мосламалар ўрнатилгач кучга киради. ЙҲХХ масъули ҳайдовчилардан янги тартибга ҳозирдан амал қилишни сўради.
Тармоқларда Мингбулоқ тумани ҳокимининг ҳайдовчиси бошқарув вақтида қўл телефонидан фойдалангани акс этган сурат тарқалди. ЙҲХХ Trailblazer автомобили ҳайдовчисига нисбатан баённома расмийлаштирилгани ва у 900 минг сўм жарима тўлаганини маълум қилди.
17 январь куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси баёни билан Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди. Ушбу чеклов қайси кўчаларда амал қилиш ҳақида маълумот.
1 декабрдан йўлларда қоидабузарлик учун жарима балларни ҳисоблаш тест режимида бошланди. Хўш, жарима балларини кузатиб борса бўладими? Қоида бузмаган ҳайдовчилар рағбатлантириладими? Жарималар 12 баллдан ошса нима бўлади? Шу ва бошқа саволларга «Газета.uz» билан суҳбатда ЙҲХХ бошлиғи жавоб берди.
ИИВ ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидов «Газета.uz»га ҳудудларда рухсат этилган ҳаракатланиш тезлигини пасайтириш масаласи декабрь ойида узил-кесил ҳал бўлишини маълум қилди. Мамлакатнинг барча ҳудудларида тезликни пасайтириш бўйича кенгашлар қарорлари Республика комиссиясига тақдим этилди.
1 декабрдан бошлаб яшил ва қизил йўлак тамойили Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» йўл-патруль хизмати стационар постида жорий этилди. Энди тўланмаган жаримаси бор, ортиқча юкли, суғурта полиси муддати тугаган ва бошқа камчиликлари бор автомобиль ҳайдовчилари Қамчиқ довонидан ҳаракатлана олмайди.
1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш тест режимида ишга туширилади. Тест режими вақтида аниқланган қоидабузарликлар бўйича баллар ҳисобга олинмайди.
Ўзбекистонда олти ойда 3559 та ЙТҲ содир бўлди (бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 фоизга кам), уларда 2775 киши жароҳат олди (-2,4%), 784 киши эса ҳалок бўлди (-13,9%). ЙТҲларнинг қарийб тўртдан бири тезликни ошириш оқибатида юзага келган. Салкам ярми эса пиёдаларни уриб кетиш билан боғлиқ.
29 май куни ИИО ходимлари ўртасида марафон ўтказилиши муносабати билан Тошкентдаги бир қатор кўчалар 07:00 дан 11:00 гача автотранспортлар ҳаракати учун ёпилади.
Дислокация кўчирмаси билан танишиш мураккаблашганига қарамай, ЙПХ инспекторлари «назоратсиз қолмайди», — деди ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров. Лекин у нима сабабдан хайдовчилар дислокация кўчирмаси билан жойида танишиш ҳуқуқидан маҳрум қилинганига изоҳ бермади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг