18 апрель куни Тожикистондаги Миллат саройида ўзбекистонлик бир гуруҳ маданият ва санъат намояндаларига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди Тожикистон президенти матбуот хизмати.

Эмомали Раҳмоннинг фармони билан Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тўрт киши, жумладан,

  1. Ўзбекистон миллий мусиқа санъати институти «Мақом хонандалиги» кафедраси профессори Муножатхон Йўлчиева;
  2. Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков;
  3. Ўзбекистон давлат филармонияси «Лазги» ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Оғабек Собиров;
  4. хонанда Юлдуз Усмановага «Тожикистон халқ ҳофизи» фахрий унвони берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий академик драма театри директори Ёдгор Саъдиевга «Тожикистон халқ артисти» фахрий унвони топширилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон президентининг фармони билан Тожикистоннинг бир гуруҳ маданият ва санъат ходимлари ҳам тақдирланди.

Тожикистон миллий консерваторияси ректори Мирали Дўстизода, Тожикистон миллий консерваторияси доценти Исмоил Назриев, Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитасининг Ф.Шахобов номидаги «Шошмақом» ансамбли раҳбари Фурқат Саидзода, Бобожон Ғафуров тумани шошмақом ансамбли раҳбари Тўлқин Тожибоев, А.Жўраев номидаги Тожикистон давлат филармонияси «Фалак» ансамбли бадиий раҳбари Раҳматулло Ҳошимов «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвонига сазовор бўлди.