Фарғона шаҳрида тиланкчилик қилган икки шахс 10 суткага қамалди. Бу ҳақда SevimliTV телеканалининг Zamon дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, шаҳарнинг «Қува» кўчасида асли бухоролик бўлган икки йигит жамоат жойларида соғлом бўлса-да, дорихонадан ногиронлик аравачаси харид қилиб, бири аравачада, бири уни суриб тиланчилик қилган.

Шунингдек, улар аравачада навбатма-навбат ўтириб, тиланчиликда давом этган. Ҳолат ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимларининг эътиборини тортган ва уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди йигитларнинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188−3-моддаси (Тиланчилик қилиш) 1-қисми бўйича 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.