27 март куни соат 15:40 атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида юз берган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Қайд этилишича, 41 ёшли аёл ҳайдовчилик гувоҳномасисиз Nexia 3 автомобилида Сангардак-Денов йўналишида ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Туманнинг Нилу маҳалласи ҳудудида тезликни меъёридан ошириши оқибатида тик нишабликда бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, бетон тўсиққа урилган.

ЙТҲ ортидан автомобилда ёнғин юзага келган. Бунинг оқибатида ҳайдовчи ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари воқеа жойида ҳалок бўлган.

Шунингдек, автомобилда бўлган ҳайдовчининг яна бир нафар фарзанди ҳамда яқин қариндоши (автомобиль эгаси) оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.