Click манфаатли оилавий таклиф бермоқда. Энди Click Up иловасининг «Менинг оилам» бўлимида пул ўтказмалари бепул ва чексиз.

Мазкур ўтказмалардан фойдаланиш учун оила аъзоларини «Менинг оилам» бўлимига қўшиш лозим. Ота-она ва болалар, турмуш ўртоқ, ака-ука, опа-сингиллар — ўтказмалар барча яқин қариндошлар учун бепул ва чекловларсиз.

Оила аъзоларини қандай қўшиш мумкин?

«Менинг оилам» бўлимининг барча афзалликларидан фойдаланиш учун Click Up иловасида идентификациядан ўтиш, сўнг яқинларни қўшиш лозим.

click, реклама

Яқинлар қўшилгандан кейин, уларга оилага қўшилгани ҳақида хабарнома юборилади. Бўлимга қўшилган оила аъзолари идентификациядан ўтган бўлишлари ва ўз қурилмаларида қариндошликни тасдиқлашлари лозим.

«Менинг оилам» бўлими ўтказмаларда пул тежаш ва оилавий бюджетни самарали бошқариш имконини беради.

Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин.

Сайт: click.uz
Facebook: fb.com/click.uz
Instagram: @clickuz
Telegram-бот: t.me/clickuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.