Uzum Academy раҳбари Каринэ Агавелян Ўзбекистон Финтех ассоциациясининг WeFintech дастури доирасида тадбиркор аёллар учун мастер-класс ўтказди. Каринэ ўз тақдимотида маркетплейслар аёлларга ўз бизнесини бошлаш ва ривожлантириш имкониятини бераётгани ҳақида гапирди. Шундай қилиб, 10 минг дан ортиқ тадбиркор ва компаниялар Ўзбекистондаги етакчи онлайн платформадан бири бўлган Uzum Market`да ўз товарларини бутун мамлакат бўйлаб сотмоқда.

«Маркетплейс аёллар бизнесини ривожлантириш учун бошланғич нуқта бўлиши мумкин. Ҳозир бизнинг сотувчиларимизнинг қарийб 30 фоизи аёллардир. Биз, ўз навбатида, Uzum Academy`да эндигина дўкон очмоқчи бўлган сотувчилар ва ўз дўконларини ривожлантириш ва таҳлил қилиш, Unit-иқтисодиёт, маркетинг, жамоа билан ишлаш асослари ва бошқаларни чуқурроқ ўрганишни истаган тажрибали ҳамкорларимизни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Uzum Market ассортименти аллақачон 700 минг ноёб товар номларидан ошиб кетган, аммо талаб таклифдан кўпроқ бўлган тоифалар мавжуд. Улар орасида — уй-рўзғор буюмлари, мебель, идишлар, уй ва ҳовли учун декор ва бошқалар бор. Ва тадбиркор аёллар ўз бизнесларини бошлаш учун кўпинча айнан шу тоифаларни танлайдилар, улкан инфратузилмага эга маркетплейслар эса аудиторияни кенгайтириш ва бизнесни ривожлантириш учун ажойиб платформа бўлиши мумкин», — деди Каринэ Агавелян.

Учрашувнинг барча иштирокчилари Uzum Academy`нинг бошланғич сотувчилар учун Express курсида бепул ўқиш имкониятига эга бўлдилар.

Facebook: fb.com/uzummarket
Instagram: @uzum.market
Telegram: t.me/uzum_market

Реклама ҳуқуқлари асосида.