15 май куни Самарқандда тўртинчи Coca-Cola заводи тантанали равишда очилди. Ўзбекистонда ҳозирда учта завод — Тошкент, Наманган ва Урганчда фаолият юритмоқда, шунингдек, Наманган вилоятида завод қурилмоқда, у 2024 йил охирида битказилади ва 2025 йил бошида фойдаланишга топширилади.

Самарқанд заводининг очилиш ва ишга тушириш маросимида Coca-Сola бошқаруви раиси ва бош директори Жеймс Куинси, Anadolu Group бош директори Бурак Башарир, инвестиция, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Coca-Cola компаниясининг Евроосиё ва Яқин Шарқ минтақаси президенти Седеф Салинган Шаҳин, Америка Қўшма Штатлари элчиси Жонатан Хеник, Туркия Республикаси элчиси Олган Бекар, шунингдек, Соса-Cola Ichimligi компанияси бош директори Эзел Агаоглу иштирок этди.

Шунингдек, тадбирда Anglesey Food (Korzinka) компаниялар оиласи асосчиси Зафар Хошимов, Bon! қаҳвахоналар тармоғи рахбари Беҳзод Ашуров ва алкоголсиз ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси раҳбари Альфия Мусина каби бизнес вакиллари иштирок этди.

Жеймс Куинси ўзининг очилиш нутқида Coca-Cola компаниясининг Самарқандга киритган сармояси Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш потенциалига бўлган ишончни акс эттиришини таъкидлади. Компания янги иш ўринлари яратишга, иқтисодий ривожланишга, кўмаклашишга ва одамлар ҳаётини яхшилашга қаратилган жамоат ташаббусларини қўллаб-қувватлашга интилмоқда, дея таъкидлади Coca-Cola бош директори.

«Барқарор ривожланиш бизнинг фаолиятимизнинг асосидир. Ушбу заводда кўлланадиган замонавий технологиялар атроф-муҳитга таъсирни камайтиради. Биз фойдаланадиган ҳар бир томчи сувни тўлдиришга интиламиз ва қадоқларимиз қайта ишланиши мумкин. Бу эса айланма иқтисодиётни қўллаб-қувватлайди», — деди Жеймс Куинси.

Чиқишлар якунлангандан сўнг иштирокчилар Самарқанддаги бутун заводнинг ишини бошлаган рамзий тугмани босди. Иштирокчилар олдида турли хил Coca-Cola маҳсулотларининг биринчи партияси суюқлик билан тўлдирилди.

Anadolu Group бош директори Бурак Башарир журналистларга берган интервьюсида Ўзбекистон иқтисодиётига 500 млн доллар сармоя киритгани ҳақида гапириб, «Ўзбекистон ҳукумати, ўзбек истеъдодлари ва ўзбек ишбилармонлик муҳитига 100 фоиз ишониши»ни таъкидлади.

«Биз Наманган ишлаб чиқариш майдончасига сармоя киритмоқимиз. Шунингдек, биз учун энг муҳими бўлган одамларимизга, совутиш камераларига ва тарқатиш тармоғига сармоя киритишда давом этамиз. Биз Ўзбекистонда истеъдодларни ривожлантирмоқдамиз ва менинг шахсий KPI`им, эҳтимол, баъзи ўзбек истеъдодлари Coca-Cola Icecek ва Anadolu Group фаолият юритаётган бошқа мамлакатларда қандай ишлай бошлашини кўришдир», — деди Бурак Башарир.

Coca-Cola компаниясининг Ўзбекистондаги навбатдаги лойиҳаси Наманган вилоятида янги завод қурилиши бўлиб, у амалдаги заводни алмаштиради. Март ойи охирида Ўзбекистон CCI бош директори президентга инвестиция лойиҳасини тақдим этган эди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.