Chery Automobile 2024 йил 13 майда эълон қилинган 2024 Fortune China ESG Impact List рўйхатига киритилди. Ушбу эътироф Chery`нинг ESG (Environmental, Social and Governance) соҳасида эришган ютуқлари ва етакчилардан бири эканини намойиш этади. Мазкур эътироф Хитойда ESG амалиётлари, айниқса, оғир иқтисодий даврларда изчил ривожланаётганидан дарак беради. ESG компанияларнинг узоқ муддатли фаолиятини белгилайдиган муҳим омилга айланди.

2024 Fortune China ESG Impact List рўйхати чуқур маълумотлар таҳлили ва профессионал баҳолаш услубларидан фойдаланган ҳолда пухта тузилган. Янги энергетика, ишлаб чиқариш, интернет, молия, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалардан бўлган 200 дан ортиқ компаниялар 2024 йилда иштирок этиш учун аризалар билан мурожат этди. Танлаб олинган компаниялар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ходимлар фаровонлиги ва жамиятни қўллаб-қувватлаш соҳасида улкан саъй-ҳаракатларни намойиш этган. Улар барқарор иқтисодий ўсишга ўз ҳиссаларини қўшиб, бозорда ҳурмат қозонмоқда.

Fortune`нинг хабар беришича, Chery 2023 йилнинг апрель ойида ўзининг янги энергетик стратегияси ҳақида расмий равишда эълон қилди ва эътиборини янги энергияда ишловчи автомобиллар, водородли ички ёнув двигателлари ҳамда водородли ёқилғи модулларини ишлаб чиқишга қаратди. Компаниянинг янги энергияда ишловчи автомобиллар ва энергиянинг тежалишидан йиллик даромади 10,9 млрд юандан ошиб кетди.

chery, реклама

Яқинда 2024 Chery International Business Conference анжуманида Chery компанияси Осиё, Европа, Африка, Шимолий Америка, Жанубий Америка ва Океаниядаги дилерлари билан ҳамкорликда сув ва денгиз ресурсларини ҳимоя қилиш бўйича Cherish the Nature («Табиатни асранг») ташаббусини амалга киритди. Ушбу ташаббус сув ресурслари ва океанларни, шу жумладан, Янцзи, Амазонка, Нил, Рейн, Меконг ва бошқа дарёларни муҳофаза қилиш масалаларига бағишланади. Унинг мақсади — ходимлар, мижозлар, дилерлар, жамоат ташкилотлари ва бошқа манфаатдор томонларни сув ресурслари ва океанларни фаол ҳимоя қилишга сафарбар этишдир.

Chery — бутун дунё бўйлаб 13,8 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга бўлган автомобиль компаниясидир. Сўнгги 21 йил давомида у Хитой брендларига мансуб енгил автомобиллар экспорти бўйича биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Турли мамлакатларда 20 йилдан ортиқ вақт иш фаолияти давомида Chery барқарор ривожланиш концепциясига амал қилиб, ESG`ни ўз стратегияси ва операцияларига интеграциялади.

Компания ҳар бир мавжуд бўлган бозорида иқтисодиётга, иш ўринлари яратишга, солиқларни тўлашга ва ижтимоий фаровонликка ўз ҳиссасини қўшишга интилиб, корпоратив фуқаролик мажбуриятларини бажариб келмоқда. 2023 йилда Chery UNICEF (United Nations International Childrens Emergency Fund) — Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳузуридаги болалар учун халқаро фавқулодда ёрдам жамғармасига болалар таълими бўйича халқаро лойиҳаларни амалга ошириш учун 6 млн АҚШ доллари миқдорида маблағларни хайрия қилди. Бундан ташқари, Chery IUCN (International Union for Conservation of Nature and Natural Resources) — Табиатни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича глобал лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун ҳамкорлик меморандуми имзолади.

Chery Group директорлар кенгашининг раиси жаноб Ин Тонюе Chery ажойиб қадриятларни яратишга, жамият фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшишга ва компания бренди остида амалга ошириладиган барча ташаббуслар учун жавобгарликни зиммасига олишга интилаётганини таъкидлади. Chery турли бозорларда улкан муваффақиятларга эришиш ва бутун дунё бўйлаб етакчи автомобиль гуруҳига айланиш мақсадида олға бориб, барча ҳамкорлар билан ҳамкорликка умид қилиб интилмоқда.

Ўзбекистонда хусусий инвестициялар ҳисобига қурилган илк автомобиль завод бўлган — ADM Jizzakh заводида ишлаб чиқарилаётган ADM Global компаниялари гуруҳи томонидан Ўзбекистонда тақдим этилаётган Chery автомобилларининг характеристикалари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.

Телефон: (+998) 71−276−55−55.

Сайт: cheryauto.uz
Facebook: fb.com/CheryUzbekistan
Instagram: @cheryuzbekistan
Telegram: t.me/cheryuzbekistan
Telegram-boti: t.me/cheryuzbekistanbot
YouTube: cheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида.