3, 4, 5 май кунлари 775/776-сонли Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» ахборот хизмати хабар берди.

Поездлар жадвали:

775-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши:

Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26.

776-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши:

Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Чипталарни нафақат темирйўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш имкони мавжуд.