TOK BOR компанияси 2020 йилдан буён Ўзбекистонда ўзининг электр қувватлантириш станциялари тармоғини ривожлантириш билан шуғулланиб келади ва ушбу соҳада энг йирик операторлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда бутун мамлакат бўйлаб 300 дан ортиқ қувватлантириш станциялари ўрнатилган, иловада эса 60 мингдан зиёд фойдаланувчилар рўйхатдан ўтган.

TOK BOR компанияси доимо ўзининг хизмат кўрсатиш даражаси тармоқнинг барча фойдаланувчилари учун максимал даражада қулай бўлишига интилади. Энди электромобиль ҳайдовчилари ҳисобида 200 минг сўм депозит бўлиши шарт эмас. Қувватланиш сессиясини бошлаш учун ҳисобда 10 минг сўмдан ортиқ исталган сумма бўлиши етарли.

reklama, tok bor

Бу TOK BOR компаниясининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга қадам бўлиб, у ҳар бир мижоз ҳақида ғамхўрлик ва қизиқишни тасдиқлайди.

Шунингдек, электромобиллар учун инфратузилмани ривожлантирар экан, TOK BOR компанияси яхши локацияда жойлашган, 60 кВтдан юқори қувватга эга трансформатор станцияси мавжуд автотураргоҳи бор бизнес объектларида қувватлантириш станциясини бепул жойлаштириш ва жой учун ижара ҳақини тўлашга тайёр.

Компаниядан яна битта ҳамкорлик тури — ўз локациянгиз учун TOK BOR қувватлантириш станциясини харид қилиб, пул айланмасидан даромад ишлаб топишингиз мумкин.

Телефон: (+998) 78−777−77−87.

Сайт: tokbor.uz
Instagram: @tokbor.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.