Ўзгидромет агентлиги 23−30 апрель кунлари содир бўлиши мумкин бўлган қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, денгиз сатҳидан 2000 м баландликларда, жумладан:

  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.

Аввалроқ агентлик ҳафта давомида кўплаб ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғишини маълум қилганди. 22−23 апрелда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.