Американинг Gartner консалтинг компанияси таҳлилчиларининг таъкидлашича, банклар мижозлар билан алоқани онлайн тарзига ўтказишда ва мослаштирилган таклифларни шакллантириш учун кўпроқ маълумот тўплашда давом этадилар. Замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда, Fido-Biznes янги маҳсулот — «бизнес учун рақамли банк платформаси», қисқароқ — «Бизнес РБП»ни ишлаб чиқди.

Платформа ҳақида

«Бизнес РБП» банкларнинг кичик ва ўрта бизнес, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар билан ишлашига мўлжалланган. Платформанинг афзалликлари:

  • мижозларга маҳсулот ва хизматларни персоналлаштириш;
  • ташқи тизимлар билан интеграция;
  • функционал имкониятларни кенгайтириш ва янги хизматларни қўшиш учун чексиз имкониятлар.

Платформанинг асосий хусусияти шундаки, у микросервис архитектурасига асосланган. Бундай инфратузилманинг ҳар бир компоненти бошқа элементлардан мустақил равишда яратилиб, ишга туширилади ҳамда у ягона функция ёки таркибий қисмни бизнес тизими ичидаги бошқа элементлардан алоҳида бажара оладиган микросервис. Ушбу ёндашув янги маҳсулотларни бозорга чиқариш ҳамда сотишга кетган вақтни қисқартиришга ёрдам беради, учинчи томон хизматлари билан интеграцияни соддалаштиради ва платформанинг хатоларга бардошлилиги ва мослашувчанлигини таъминлайди. Агар банк Internet-banking бўйича ўз хизматларини ривожлантирса, микросервис архитектураси уларни қисқа вақт ичида «Бизнес РБП» билан бирлаштиришга ва мижозга муаммосиз тақдим этишга имкон беради.

Банк мижозлари учун платформанинг афзалликлари

«Бизнес РБП» интернет ҳамда мобил қурилмалар — смартфонлар, планшетлар, ақлли соатлар ва бошқалар орқали корпоратив мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун банкнинг IT инфратузилмасида пойдевор қуйиш имкониятини беради. Бундан ташқари, қуйидаги афзалликлар ҳам мавжуд:

  1. Ташқи тизимлар билан интеграция. «Бизнес РБП» банк ва ташқи тизимларни, масалан, мижозларни масофавий идентификация қилиш хизматлари билан бирлаштиришга ёрдам беради, бу, айниқса, интернетга уланган ҳар қандай қулай жойдан банк билан боғланиш имкониятига эга бўлган кичик ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун жуда муҳимдир.
  2. Функционал имкониятларни кенгайтириш. Платформа янги тизимлар, қуйи тизимлар ёки алоҳида модулларни қўшиш имкониятига эга. Микросервис архитектураси туфайли платформа доимий равишда янги шохлари ўсаётган дарахтга ўхшайди.
  3. Кечаю-кундуз узлуксиз операциялар учун юқори маълумотларни қайта ишлаш тезлиги. Микросервис архитектураси горизонтал масштабни соддалаштиради. Хизматларнинг оғирлиги бир нечта сервис намуналари орасида тақсимланади ва бу энг юқори иш самарадорлиги ҳамда хатоларга чидамлиликни таъминлайди.
  4. Мониторинг. Ўрнатилган монторинг мижозларга кўрсатилаётган хизматлар ҳақидаги маълумотларни қайта ишлайди ва уни ўқишга қулай бўлган панелларда тақдим этади. Шунингдек, ташқи таҳлил ва мониторинг тизимларини улаш имконияти ҳам мавжуд.
  5. Мослашувчан интерфейс. У корпоратив брендбуккамувофиқ тез ва осон созлана олади. Шу тарзда, ҳар бир банк ўзининг шахсий индивидуал интерфейсига эга бўлади.
  6. Мижозларга йўналтирилганлик. Банк корпоратив мижозлари учун персоналлаштирилган маҳсулотлар ҳамда хизматларини реал вақт режимига яқин бўлган лаҳзада таклиф қилиши мумкин.
  7. Хавфсизлик. Платформа операциялар ва мижозлар маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш учун замонавий стандартларни жорий этди.

Платформанинг функционаллиги

«Бизнес РБП» корпоратив мижозларнинг барча учта сегментини — йирик ва ўрта бизнес, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларни қамраб олади.

«Бизнес РБП» қуйидаги имкониятларни яратади:

  • масофадан ҳисоб ёки депозит очиш;
  • ҳисобдаги маблағларни масофадан бошқариш;
  • кредит олиш;
  • терминал чиқаришга ариза бериш;
  • аккредитив учун ариза бериш;
  • SWIFT тизими орқали пул ўтказмаларига ариза бериш;
  • банк билан ҳужжатларни алмашиш;
  • харажатларни, транзакциялар тарихини таҳлил қилиш ва ҳисобдаги қолдиқларни кузатиб бориш;
  • маълумотнома олиш.

Платформа фойдаланувчилар учун қулай интерфейсга эга. Бу ишни осонлаштиради ва банк билан мулоқот жараёнини соддалаштиради. Мижозларга кўпроқ қулайлик яратиш учун «Бизнес РБП»да ҳисобот конструктори ўрнатилган. Унинг ёрдами билан фойдаланувчилар ўз вазифаларига мувофиқ мослаштирилган ҳисоботларни яратишлари мумкин.

Корхоналар учун рақамли банк платформаси молиявий хизматларни тақдим этишни янги босқичга олиб чиқади. Бу янги маҳсулотларни бозорга олиб чиқиш вақтини кескин қисқартиришга, корпоратив мижозларга хизмат кўрсатишни персоналлаштиришга, шунингдек, шахсий хизматларни ва учинчи томон дастурларини улашга ёрдам беради.

Телефон: (+998) 78−150−65−50.
Адрес: Юнусобод т-ни, «Қашғар» МФЙ, М-4 м-си, 12A.

Сайт: fido-biznes.uz
E-mail: info@fido.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.