17 апрель куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида пул масаласида келиб чиққан жанжалда аёл танишини ўлдириб қўйди, деб хабар бермоқда вилоят прокуратураси ахборот хизмати.

Туманнинг Ҳамжиҳатлик маҳалласида яшовчи аёл (1986 йилда туғилган) танишига (аёл, 1975 йилда туғилган) қўнғироқ қилиб, уйига таклиф қилган. Уйда вақтларида ўрталарида пул олди-бердиси ортидан келиб чиққан низо сабабли жанжал юзага келган.

Жанжал вақтида хонадон эгаси бўлган аёл меҳмоннинг бўйнидан аёллар рўмоли билан бўғиб ўлдирган.

У жиноятини яшириш мақсадида мурдани уйининг ҳовлисига чуқур ковлаб, кўмиб қўйган.

Гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. Дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.