8 апрель куни Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари саноатнинг юқори технологик тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган лойиҳалар, маҳаллаларда аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишади.

Шунингдек, янги корхоналар қурилишига старт бериш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.