Тошкент Кимё халқаро университетида бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш имконияти мавжуд. Университетнинг бакалавриат таълим йўналиши ўз ичига бешта таълим мактабини олган бўлиб, улар 38 та йўналишдан ташкил топган ва сиз кундузги, кечки ҳамда сиртқи таълим йўналишларида ўзбек, инглиз ва рус тилларида таълим олиш имкониятига эга бўлишингиз мумкин.

кимё университети, реклама

Тошкент Кимё халқаро университети дастлабки тўрт йил давомида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти бренди остида фаолият юритди. Қисқа вақт ичида таълим йўналишлари сони 38 га етди. Кимё университети ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими халқаро сертификатига эга бўлди, шунингдек, 16 та таълим дастури бўйича халқаро аккредитациядан ўтказилди.

Шу билан бирга, илк ташкил қилинган гуманитар ва иқтисодий йўналишлар Олий таълим сифатини кафолатлаш Европа регистрининг (EQAR) маълумотлар базасига киритилди. Яқин йилларда техник йўналишларни EUR-ACE (European Accredited Engineer) маълумотлар базасига киритиш ва барча таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш асосий стратегик вазифа қилиб белгилаб олинди.

кимё университети, реклама

Ҳозирга келиб ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари тармоғи кенгайди. Илк йилларда Жанубий Кореянинг Ёджу техника институти асосий ҳамкор бўлиб, айни дамда турли мамлакатлардаги ҳамкор университетлар сони 50 дан ортди ва шулардан Ханянг, Гачон, Ханкёнг каби университетлар билан яқин таълим алоқаларига эга бўлди. Улар қаторига:

  • Чосун, Чонжу, Даегу — Корея;
  • Рузвелт университети — АҚШ;
  • Миссури давлат университети — АҚШ;
  • Жорж Фокс университети — АҚШ;
  • NILE ва Старклайд университетлари — Буюк Британия;
  • Варна менежмент университети — Болгария;
  • Рига техника университети;
  • Туриба университети;
  • Болтиқ халқаро академияси — Латвия;
  • Берлин техника университети ва Халқаро амалий фанлар университети — Германия;
  • Йилдиз техника университети ва Истанбул Айдин университети — Туркия ва бошқа кўплаб университетлар киради.

Ҳамкор университетлар ва халқаро аккредитация комиссия экспертларининг бир қатор таклифларини инобатга олиб, институт мақомини халқаро университет даражасига кўтариш мақсадида ребрендинг ўтказишга қарор қилинди. 2022 йилнинг октябрь ойидан бошлаб олий таълим муассасаси Кимё Тошкент халқаро университети номини олди.

кимё университети, реклама

Тошкент Кимё халқаро университети таълим, фан ва техника соҳаларидаги сўнгги ютуқларни ҳисобга олган ҳолда ривожланган давлатлар, жумладан, Корея ва Европа мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган кредит-модул тизимига асосланган таълим дастурларини амалга оширишда давом этмоқда.

Университетда назарий билимларни чуқур тайёрлаш билан бирга талабаларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш, мантиқий ва ижодий фикрлашни ривожлантириш, иқтисодиётнинг тармоқлари билан академик ва амалий алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

кимё университети, реклама

Бундан ташқари, университетда «2+2», «3+1», «2+1+1» ва «2+2+1» алмашинув таълим дастурларини тақдим этиш орқали замонавий билимларни олиш учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек, ҳамкор университетлар билан академик мобиллик дастурлари ҳам мавжуд. Бундан ташқари, университет инфратузилмаси ва моддий-техник базасини яхшилаш ва ўқув жараёнига халқаро етакчи олимлар, ўқитувчилар ва амалиётчиларни жалб этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳужжатларни оффлайн ва онлайн тарзда қуйидаги ҳавола орқали топширишингиз мумкин.

Сайт: kiut.uz
Facebook: fb.com/kiut.uz
Instagram: @kiut.uz_rasmiy
Telegram: t.me/kiut_official

Реклама ҳуқуқлари асосида.