Омонат танлашда омонатчининг асосий мақсадидан келиб чиққан ҳолда омонат турини танлаш тавсия этилади. Пулларини инфляциядан ҳимоя қилиш, юқори даромад олиш, катта маблағни жамғариш истагида бўлганлар учун ANORBANK бир қатор афзалликларга эга бўлган хорижий валютадаги янги Premiere муддатли омонатини таклиф этади.

Юқори фоиз ставкаси

Хорижий валютадаги янги омонат — янги фоиз ставкаси. Илгари ANORBANK`нинг хорижий валютадаги омонатларининг максимал йиллик фоиз ставкаси 7% бўлган бўлса, Premiere омонатида бу кўрсаткич 8% га ошди, бу эса Ўзбекистондаги юқори фоиз ставкаларидан биридир. Мазкур омонатда минимал сармоя 1000 АҚШ долларини, депозит муддати эса 735 кунни (2 йил ва 5 кунни) ташкил этади.

Фоизларни дарҳол олиш имконияти

Premiere омонатининг асосий афзалликларидан бири шундаки, мижоз фоизларни дархол олиш имкониятига эга. Фоизлар 734 кун учун аванс тарзида мижознинг номига очилган электрон ҳамёнга ўтказма йўли орқали омонат очилган куннинг ўзида омонат валютасида тўланади.

Депозитни онлайн очиш имконияти

ANORBANK`нинг барча омонатлари каби Premiere омонатини очиш учун мижозлар банк офисларига бориб мурожаат қилишларига хожат йўқ. ANORBANK — бу рақамли тижорат банки бўлиб, унда барча хизматлардан онлайн фойдаланиш имконияти мавжуд. Бунинг учун банкнинг сайти ҳамда мобил иловасидан фойдаланиш ёки шунчаки 24 соат хизмат кўрсатувчи алоқа марказига мурожаат қилиш кифоя.

Фойдали тарзда муддатдан олдин ёпиш

Premiere депозитини очишда омонат миқдорини ошириш, шунингдек қисман ечиш имконияти мавжуд эмас. Пул маблағлари мижознинг омонат ҳисоб рақамига келиб тушган куннинг эртасидан бошлаб фоизлар ҳисобланишни бошлайди.

Омонат муддатидан олдин тўлиқ ёпилган тақдирда, ҳисобланган фоизлар қуйидаги тартибда қайта ҳисобланади:

  • 3 ойгача — 0%;
  • 4 ойдан 6 ойгача — 5%;
  • 7 ойдан 12 ойгача — 6%;
  • 13 ой ва ундан ортиқ муддатдан бошлаб — 8%.

Бунда қолган ойлар учун аванс шаклида ортиқча тўланган фоизлар банк томонидан омонатнинг асосий суммасидан ушлаб қолинади. Шу тариқа фоизлар маблағларнинг омонатда турган давридаги тўлиқ ойлари ҳақиқий сони учун тўланади.

Хавфсизлик кафолати

ANORBANK`даги барча омонатлар Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш жамғармаси томонидан ҳимояланган. Бундан келиб чиқадики, Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкининг банк операцияларини амалга ошириш лицензиясини қайтариб олган тақдирда, жамғарма фуқароларнинг омонатлари бўйича компенсация тўланишини кафолатлайди.

Хорижий валютадаги Premiere омонатини очиш шартлари ҳақида банкнинг сайтида ёки мобил иловасида батафил маълумот олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.