Президент фармони билан «Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонга ўзгартириш киритилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Унга кўра, эндиликда ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизлар ҳам Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланади.

Шунингдек, мукофот комиссияси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши ҳамда унга бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қилиши белгиланди.

Бундан ташқари, мукофотни олиш учун талабгорнинг сўнгги 3 йил (илгари 2 йил эди) мобайнидаги ибратли фаолияти, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатлар тақдим этилади.