Онлайн дорихона дори-дармонларни сотиб олишнинг янги ва қулай усулларидан биридир. Инсон ўзи ёки яқин инсони турли хил касалликларга дуч келган пайтда, масалан, турли хил оғриқлари (тиш, бош ва бўғим оғриғлари), юқори тана харорати, мигрен ва ҳоказо, керакли дори-дармонларни қидиришда ўнлаб яқин дорихоналарни четлаб ўтиши керак бўлади. Агар об-ҳаво ёмон бўлса, ундан ташқари, бола ёки кекса одам касал бўлса дори учун кўчага чиқиш янада қийинлашади. Бундай вазиятда инсон яқинларини тарк этишни хоҳламайди.

oxymed, реклама

Шу тариқа, онлайн дорихона муаммони тезда ҳал қилиш имкониятини бериб, ҳозирги кунда ажралмас ёрдамчи ва маслаҳатчи ҳамдир. OXYmed Go онлайн дорихонаси бир қанча афзалликларни намойиш этади.

Қулайлик

Хизмат қулай ва ҳамёнбопдир. OXYmed Go онлайн дорихона сайтига куннинг исталган вақтида уйингиз ёки офисдан чиқмасдан осонгина киришингиз мумкин. Бу банд одамлар, қариялар ёки дорихоналарга мустақил равишда ташриф буюриш имконияти чекланганлар учун қулайдир. Ўзбекистон бўйлаб 120 дан ортиқ OXYmed филиалларнинг барчасини энди битта сайтда топиш мумкин.

Кенг танлов

Маҳсулотларнинг кенг ассортиментига ҳам эътибор қаратган маъқул. OXYmed Go онлайн дорихонасида истеъмолчи эҳтиёжини қондирадиган танлов бир жойда мавжуд. Бундан ташқари, OXYmed Go онлайн дорихонасида дори-дармонлар ҳақида барча керакли маълумотлар мавжуд, бу эса танловни онгли равишда кўриб чиқишга имкон беради.

oxymed, реклама

Етказиб бериш хизмати

Буюртмангизни тез етказиб бериш — OXYmed Go онлайн дорихонасининг яна бир асосий афзаллигидир. Сервис курьери сизга дори-дармонларни сақлаш шароитларини бузмаган ҳолда қисқа вақт ичида буюртмани етказиб беради.

Сиз сервис орқали Ўзбекистон «Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат реестри»дан ўтган ҳамда сифатли дори-дармонларни сотиб олганингизга амин бўлишингиз мумкин, бу соғлиғингизни сохта дори-дармонлардан ҳимоя қилиш имконини беради.

oxymed, реклама

Дори-дармонларга буюртмани ҳавола орқали бериш мумкин. Етказиб бериш вақтини қисқартириш учун сайт сервис турган жойга яқинроқ бўлган дорихонани танлайди.

Буюртмани олганингиздан сўнг эса сиз OXYmed ходимларига ўз истакларингиз, таклифларингиз ёки тавсиянгизни қолдиришингиз мумкин. Шу тариқа OXYmed гуруҳи хизматларини янада яхшилай олишади ва истеъмолчиларга яқинроқ бўла олади.

Соғлиқ учун ғамхўрлик қилиш қийин бўлмаслиги керак. OXYmed Go онлайн дорихонасидан фойдаланиб буни осонлигига ўзингиз амин бўлишингиз мумкин.

Батафсил маълумотни, ҳамда бошқа саволларга жавобларни сервис Telegram-боти орқали олишингиз мумкин.

Компания сўнгги янгиликларини OXYmed ва OXYmed Go Instagram саҳифаларида кузатиб бориш мумкин.

Телефон: (+998) 71−200−03−03.

Сайт: oxymed.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.