22−24 ноябр кунлари Москвада бўлиб ўтган AI Journey саккизинчи халқаро конференция сунъий интеллектни (СИ) унинг жорий ҳолатида муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилган кенг кўламли майдончага айланди.

Ушбу тадбир нейрон тармоқлар соҳасидаги илғор ишланмалар, уларнинг янги илмий кашфиётлардаги роли, ҳамда СИ нинг бизнес ва бутун жамиятнинг ривожланишидаги ўрни ва аҳамиятига бағишланган.

ai конференция, реклама

Конференцияда Россия, Ҳиндистон, Хитой, Бразилия, Малайзия, Индонезия, БАА, Жанубий Африка ва бошқа мамлакатлардан 200 дан зиёд нуфузли маърузачилар сўзга чиқдилар. СИ ва IT соҳасидаги, мутахассисларни ҳам, оддий фойдаланувчиларни ҳам безовта қилаётган долзарб мавзулар муҳокама қилинди. Шунингдек, ёшлар орасида сунъий интеллектни оммалаштириш масаласига катта эътибор қаратилди, иштирокчилар орасида ҳатто иқтидорли мактаб ўқувчилари, амалдаги лойиҳалар муаллифлари ҳам бор эди.

AI Journey 2023 конференциясини дунёнинг исталган нуқтасидан кузатиш имконияти ташкил қилинди. Трансляция уч тилда — рус, ўзбек ва илк маротаба — араб тилида олиб борилди.

Конференциянинг мақсадларидан бири дунёга AI восита сифатида инсониятга турли соҳаларда катта ёрдам бериши мумкинлигини етказиш эди. Янги ишланмалар инсонлар ҳаётини ижобий томонга ўзгартирмоқда. Сунъий интеллектга асосланган ечимлар иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг кўплаб соҳаларига жорий этилмоқда. Уч кунлик конференциянинг муҳим воқеаларидан бири «Генератив AI инқилоби: янги имкониятлар» муҳокамаси бўлди. Суҳбатда Россия президенти Владимир Путин иштирок этди, у Россияда нейрон тармоғини ривожлантириш бўйича ўз қарашлари билан ўртоқлашди. Учрашув «Сбербанк» президенти, бошқарув раиси Германн Греф бўлди модераторлиги остида олиб борилди.

ai конференция, реклама
Россия президенти Владимир Путин ҳамда «Сбербанк» президенти, бошқарув раиси Германн Греф.

«Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, СИ энг катта ютуқларга эришадиган учта асосий соҳа мавжуд. Буларга соғлиқни сақлаш, таълим ва тубдан янги бошқарув тизимларини қуриш киради», — таъкидлади Герман Греф.

Мунозара давомида сунъий интеллектни яратиш, ўқитиш ва амалга оширишда иштирок этадиган одамларни қизиқтирадиган асосий савол кўтарилди: «Генератив СИ инсониятга нима бериши мумкин, у қандай қилиб ҳар бир инсоннинг имкониятлари ва қобилиятларини кенгайтириши, уни бахтли қилиши мумкин?». Масалан, Россияда,

«Сўнгги бир йил ичида фақатгина ижтимоий ва иқтисодий соҳаларнинг ўзида сунъий интеллект соҳасидаги ечимлардан фойдаланиш 1,5 бараварга ошди. Дунё бўйлаб СИни жорий этиш қандай миқёсга эришаётганини тасаввур қилиш мумкин. Генератив моделларни яратишга тобора кўпроқ инвестициялар жалб қилинмоқда, компаниялар эса кўплаб кундалик ва алоҳида эътибор талаб қилувчи вазифаларни тобора кўпроқ СИ ихтиёрига топшириб қўймодқа», — деди Владимир Путин.

Бироқ, бундай хусусиятлар нафақат Россияга, балки бутун дунёга хосдир. Конференция маърузачиси, Малайзияда жойлашган Vero Ai раиси Кох Чен Тиен сунъий интеллектни «янги электр энергияси» деб атади ва шу билан бугунги кунда ва яқин келажакда СИ нинг муҳим аҳамиятини белгилаб ўтди. У ўз сўзларини, ҳозирда маҳсулотлар айланмаси, логистикани оптималлаштириш ва бошқа кўплаб жараёнларда сунъий интеллектни қўллаётган халқаро компаниялар тажрибасидан кўплаб мисоллар билан тасдиқлади. Қизиғи шундаки, Хитой ва Ҳиндистонда сунъий интеллектдан ҳосил самарадорлигини ошириш мақсадида фойдаланишни ўрганишган. Спикернинг ватани Малайзияда эса СИ истеъмолчилик маҳсулотлари, дори-дармонлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳақиқийлигини назорат қилади.

AI Journey`нинг яна бир иштирокчиси, Жанубий Африкалик Жанет Савари X-BCH Illuminate платформасини тақдим этиб, у турли хил видео кузатув тизимларидан олинган маълумотлардан ишлаб чиқариш майдончаларини текшириш ва иш жойлари хавфсизлигини яхшилаш учун фойдаланади, бу ҳам ESG-муаммоларидан (Environment, Social, Governance) бирини ҳал қилади, яъни барқарор ривожланишга ёрдам беради.

Ўзаро боғлиқ соҳа — экологияда — нейрон тармоқлари тобора кўпроқ жой эгалламоқда. Масалан, улар декарбонизация, ўрмонларни қайта тиклаш ва чиқиндиларни бошқариш мақсадида ишлатилади. Бироқ, бу ерда яна бир савол туғилади: СИ моделларининг ўзи қолдираётган углерод изини қандай камайтириш мумкинлиги ҳақида. Бунинг ечими сифатида нолдан янгиларини яратиш ўрнига, аввалгиларини қайта ўрганиш ва улардан қайта фойдаланиш таъкидланди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг долзарблиги ва қонунийлиги «Сбербанк» ва Rambler&Со томонидан ўтказилган Россия сўрови билан билвосита тасдиқланади. Сўров одамларнинг СИ га бўлган ишончини яшил кун тартибида яна бир бор таъкидлади. Респондентларнинг аксарияти AI инсониятга иқлим муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришига ишонади. Бу, шунингдек, табиий офатлар, ўзгаришлар, хавфларни башорат қилиш ва ҳатто экологик материалларни яратишни англатади.

Тиббиётда ҳам нейрон тармоқларининг роли аҳамиятли. Россияда компьютер кўриш қобилияти компьютер томографияси, рентген нурлари, маммография, тиббий ҳужжатларни автоматик равишда овозли тўлдириш ва касалликларни аниқлаш учун ишлатилади.

СИ қўлланадиган кейинги соҳа — бу ижодкорлик ва креатив индустриясидир. Конференцияда «Сбербанк» Kandinskiy 3.0 генератив моделини тақдим этди. Нейрон тармоқ энди матнли сўровларини янада яхши тушунади ва бир неча сония ичида ҳақиқий тасвирлар, бадиий расмлар ва скетчлар билан артлар яратади. Бу ниҳоятда қулай, функционал ва, муҳими, бепул нейрон тармоқ. 100 дан ортиқ тилни билади ва тасвир яратиш учун ўнлаб услубларни таклиф қилади.

ai конференция, реклама
«Сбербанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Александр Ведяхин.

Бироқ, нейрон тармоқлар ҳаракатланувчи тасвирлар билан ҳам ажойиб ишламоқда. Kandinskiy Video`си — Россияда текст бўйича тўлиқ видео яратишга созланган биринчи модел бўлиб, бунга яққол мисол бўла олади, у саккиз сониягача узунликдаги видеоларни яратади. Бу ҳақида «Сбербанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Александр Ведяхин гапириб ўтди. Нейрон тармоғи ёрдамида муаллифлик видеоларини бепул яратиш имконияти мавжуд бўлади. Модель, яратувчиларнинг сўзларига қараганда, инсонлар учун кўплаб имкониятларни очиб беради, ҳам ижодда, ҳам кундалик вазифаларни ечишда.

Модель 300 мингдан зиёд «матн — видео» жуфтликларидан иборат маълумотлар тўплами асосида ўқитилди. Видеороликларни яратиш жараёни эса камида уч дақиқа вақт олади. Сиз ундан fusionbrain.ai платформасида ва Telegram-боти орқали фойдаланиб кўришингиз мумкин.

Мусиқа яратмоқчи бўлганлар учун GigaChat номли нейрон тармоқ модели мавжуд бўлиб, у ҳақида «Сбер» конференцияда батафсил гапириб берди. Аммо хизматнинг имкониятлари ижодий вазифалар билан чекланиб қолмайди. GigaChat бугунги кунда аллақачон турли вазифаларнинг аксариятини ҳал қила олади ва банк секторида фаол қўлланилиб, кўплаб жараёнларни автоматлаштиради. Бошқа сервис — «СберАналитика»ни тадбиркорлар юқори баҳолаган бўлиб, модул даромадни 90% гача аниқлик билан таҳлил кила олади.

Аҳолининг турли тоифалари учун сунъий интеллектнинг афзалликлари контекстида GigaChat хизмати имо-ишора тиллари ва дактил-имло сўзларини таний олади.

Нейрон тармоқлардан фойдаланиш қулайлиги уларни ижтимоий ҳаётга татбиқ этишнинг муҳим омилига айланди. Конференция иштирокчиларининг кўплаб лойиҳалари айнан мана шу омилга бағишланган. Илғор олимлар, компаниялар ва Россия минтақалари «Сунъий интеллект етакчилари» миллий мукофоти доирасида мукофотларга сазовор бўлишди.

ai конференция, реклама

Бундан ташқари, Ai Journey`да ёш авлод ҳам таъкидлаб ўтилди — AI Challenge танловида, шу билан бирга, AIJ Contest танлови иштирокчилари — ёши катта тадқиқотчилар.

Конференцияда СИ дан фойдаланишнинг этикага доир масалалари эътибордан четда қолдирилмади. Янги хорижий ва Россия компаниялари Миллий этика кодексини имзоладилар. Ҳокимият ва халқаро ташкилотлар томонидан нейрон тармоқлардан фойдаланиш фуқаролар учун хавфсиз ва қулай бўлишини таъминлаш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда.

Яқин келажакда генератив моделлар инсонларнинг ҳамроҳлари ва шерикларига айланишига, уларнинг касбий ҳаёти ва кундалик ҳаётини соддалаштиришига, ижод қилиш, ривожланиш ва мулоқот учун вақт ажратишига ишонишга етарли асослар мавжуд.

Реклама ҳуқуқлари асосида.