Ҳинд океанида, феруза ранг сувларнинг илиқ қучоғида марварид яширинган, у Малдив ороллари номи билан машҳурдир. Бу 1000 дан ортиқ маржон оролларидан иборат архипелаг бўлиб, уларнинг ҳар бири гўё ранг-баранг денгиз орзуларини ифодалаганга ўхшайди. Бу ерда оппоқ қумли пляжлар пальма дарахтларининг зумрад барглари билан бирлашаркан, вақт секинроқ ҳаракат қилаётгандек туюлади, бу эса сизга ғайриоддий гўзалликдан завқланиш имконини беради.

asialuxe travel, реклама

Asialuxe Travel миллий туроператори орзудагидек жаннатмакон Малдив оролларига саёҳат қилмоқчи бўлган сайёҳларнинг тез-тез бериладиган саволларига жавоб берди.

Оролларга қачон борган маъқул?

Малдив оролларида дам олиш учун яхши ойлар декабрдан январгача бўлган давр ҳисобланади. Бу вақтда ҳаво илиқ, океан тинч, сувлар тиниқ бўлади.

Қай тарзда етиб бориш мумкин?

Тошкентдан тўғридан-тўғри рейслар 2 декабрдан бошланади ва 2024 йил февраль ойи охиригача давом этади. Парвозлар Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг қулай авиалайнерларида ҳафтада бир марта, ҳар шанба куни амалга оширилади.

asialuxe travel, реклама

Оролгача неча соат училади?

Малдив оролларига парвоз олти соат давом этади. Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси бортида товуқ ёки мол гўштидан тайёрланган иссиқ Halol таомлар, газаклар, шунингдек, турли ичимликлар тақдим этилади.

Виза масаласи

Ўзбекистон фуқаролари учун Малдив Республикасига киришда ҳеч қандай қийинчилик юзага келмайди. Сайҳатчиларга учиб келиши билан 30 кунгача сайёҳлик визаси берилади.

Ороллардаги транспорт: меҳмонхонага қандай етиб олинади?

Халқаро рейслар Малдив ороллари пойтахти Мале аэропортига қўнади. Аэропортдан курортга ёки меҳмонхонага йўл ва трансфер сиз танлаган оролга боғлиқ.

Малдив оролларида сайёҳларга танлов учун иккита машҳур транспорт варианти таклиф қилинади:

  • денгиз самолёти — бу тезкор йўлдир, гидропланда бутун бошли оролни юқоридан, бор гўзаллиги билан кўришингиз мумкин бўлади;
  • спидбот — тезкор қайиқ, қисқа масофалар учун ишлатилади ва оролнинг исталган бурчагига етказади.

asialuxe travel, реклама

Малдив ороллари: қай бирини танлаган маъқул?

Малдив оролларида 1000 дан ортиқ орол-аттол мавжуд бўлсада, улардан фақат 200 таси ўзлаштирилган. Улар орасидан маҳаллий аҳоли яшайдиган маҳаллий ороллардан бирини ёки туристик курорт оролни танлашингиз мумкин.

asialuxe travel, реклама

Орол танлашда қуйидагиларни билишингиз керак бўлади:

  1. Курорт ороллар — бу «Баунти» рекламаси услубида дам олиш. Барча шароитлар сайёҳларнинг ҳашаматли дам олиши ва қулайлиги учун қилинган: табиат, пляжлар ва океан сувидан тортиб, бенуқсон хизмат кўрсатишгача. Курамати, Велассару, Куда Ҳураа, Гиравару ва бошқа оролларда тўхталса бўлади.
  2. Мале шаҳридаги ороллар. Бу оролларда маҳаллий аҳоли ҳам яшайди, шунга кўра меҳмонхоналар ва Guest House дам олиш ва турар жойлари анча арзонроқ. Маафуши, Тҳоддоу, Дҳигураҳ оролларида тўхташ мумкин.

Малдив оролларида ҳамёнбоп нархларда дам олиш мумкинми?

Малдив ороллари аҳолиси яшайдиган Мале шаҳридаги меҳмонхона ёки Guest House`ларда ҳамёнбоп нархларда саёҳатлар ташкил қилиш имконияти бор.

Бундай меҳмонхоналарнинг нархи бор-йўғи 16 млн сўмдан бошланади ва нарх ушбу турдаги таътиллар учун ҳамёнбоп ҳисобланади.

Guest House вариантлари:

  • Ocean Retreat & Spa — 16,7 млн сўмдан;
  • Kaani Beach Hotel — 19,2 млн сўмдан;
  • The Crown Beach Hotel — 19,9 млн сўмдан;
  • Kaani Palm Beach — 20,4 млн сўмдан.

asialuxe travel, реклама

All Inclusive тарифлари

Малдив оролларидаги All Inclusive тарифлари асосидаги меҳмонхоналар — қўшимча харажатлар ҳақида қайғурмасдан, беғам дам олишни хоҳлайдиганлар учун оптимал вариантдир. Бу меҳмонхоналар нафақат ҳашаматли хоналар ва ажойиб океан манзарасига эга бунгаловларни, балки турли хил лаззатбахш ошхона таомларини таклиф этувчи ресторанлар, экскурсиялар, кўнгилочар дастурлар ва ҳатто сув спортларини ўз ичига олган тўлиқ тўпламни таклиф этади — барчаси битта нарх ичида.

Телефонлар: (+998) 71−211−22−22, (+998) 71−201−77−77.

Сайт: asialuxe.uz
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Telegram: t.me/Asialuxe
Telegram-каналдаги қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours

Реклама ҳуқуқлари асосида.