Chery Uzbekistan ўз юбилейини ёрқин ва унутилмас кеча билан нишонлади, унда бренднинг барча асосий намояндалари иштирок этди.

chery uzbekistan, реклама

Жумладан, Chery компаниясининг Ўзбекистондаги минтақавий директори Гонг Зиминг ва операцион директори Алексей Куренков меҳмонларни қутлади. Меҳмонлар орасида илк харидорлар, содиқ мижозлар, дилерлар, ОАВ вакиллари ва блогерлар бор эди.

chery uzbekistan, реклама

Тадбирда қизиқарли дастур, танловлар ва ютуқли ўйинлар ташкил этилди. Кеча давомида меҳмонлар нафақат турли кўнгилочар дастурлардан баҳраманд бўлиш, балки Chery автомобилларидан фойдаланиш бўйича тажриба алмашиш ҳамда Chery маҳсулотлари ҳақидаги билимларини чуқурлаштириш учун ноёб имкониятга ҳам эга бўлишди.

chery uzbekistan, реклама

Блогерлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида қайта алоқанинг аҳамияти, воқеа-ҳодисаларни жамоатчиликка етказиш муҳим аҳамият касб этишига урғу қаратилди. Учрашувнинг интерфаол характери ҳар бир Chery мухлисининг ўрни муҳим эканини таъкидлаган ҳолда бренд ва унинг ҳамжамияти ўртасида динамик алоқани ўрнатди.

chery uzbekistan, реклама

Кечада такрорланмас муҳит ҳосил қилган Dj Piligrim унинг ёрқин юлдузига айланди. Тадбир Dj Piligrim ижросидаги мусиқий чиқишлар ҳамда меҳмонлар биргаликда Chery тортидаги шамларни ўчирган тантанали лаҳзалар билан якунланди. Ушбу акт Chery брендининг Ўзбекистондаги муваффақиятли йўли асосида ётган бирдамлик ва ҳамкорлик тимсолига айланди. Зеро, иштирок этган ҳар бир меҳмон унутилмас кечага ўз ҳиссасини қўшиб, автомобиль саноати дунёсида ҳамжиҳатлик ва қўллаб-қувватлашнинг аҳамиятига эътибор қаратди.

Ушбу тадбир нафақат Chery брендининг кўламини, балки автомобиль эгалари ҳамжамиятининг ўзаро алоқаси ҳам муҳим эканини таъкидлади.

chery uzbekistan, реклама

Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ADM Global компанияси ҳисобланади. Ҳозирда мамлакатда 13 та дилерлик маркази фаолият кўрсатмоқда.

Telegram-бот ёки (+998) 71−276−55−55 телефони орқали бепул тест-драйв учун рўйхатдан ўтиш мумкин.

Chery Uzbekistan компанияси янгиликларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кузатиб бориш мумкин.

Сайт: cheryauto.uz
Facebook: fb.com/CheryUzbekistan
Instagram: @cheryuzbekistan
Telegram: t.me/cheryuzbekistan
Telegram-бот: t.me/cheryuzbekistanbot
YouTube: Cheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида.