Мактаб таътиллари яқинлашмоқда — қизғин бошланган ўқув йилидан кейин катталар ва болалар учун дам олиш ва қолган чоракларга куч тўплаш вақти келди. Asialuxe Travel миллий туроператорига кўра, энг яхши вариант — турли хил дам олиш вариантларини тақдим этадиган қуёшли ва илиқ Дубайдир. Парвозлар Uzbekistan Airways лайнерлари қанотларида амалга оширилади, қолаверса, жорий мавсумда Дубайга нафақат қуёшли пойтахтдан, балки Фарғонадан ҳам парвозлар амалга оширилмоқда. Тошкентдан қатновлар ҳар куни, Фарғонадан 29 октябрдан бошлаб, ҳафтада бир марта ҳар якшанба куни амалга оширилади.

реклама

Ноябрь ойининг боши — бу БААнинг энг машҳур ва сайёҳлик амирлиги — Дубайда «бахмал» мавсумининг бошланиши демак. Ёрқин қуёш, илиқ ва юмшоқ қум, Форс кўрфазининг майин сувлари, жаҳон меҳмонхоначилари томонидан тақдим этилган ҳар қандай дид ва бюджетга мос ажойиб курортлар, меҳмондўст ходимлар ва юқори хизмат кўрсатиш тизими — буларнинг барчаси ўйин-кулги ила тинч ва оилавий дам олишингиз учун хизматингизга мунтазир.

реклама

Амирлик ҳатто фаол сайёҳларни ҳам ҳайратда қолдира олади. Футуристик ва ҳашаматли шаҳар киши тасаввурига сиғмайдиган истироҳат боғларини, осмонўпар биноларни, музейлар, савдо марказлари ва бошқа кўплаб иншоотларни қуришда давом этмоқда, бу эса ҳар бир меҳмонга ўзига керакли нарсани танлаш имконини беради. Дубайда ёрқин таассуротларни севувчилар учун экстремал майдон, сув остида ёки қуруқликда жойлашган юқори тезликдаги спорт турлари доимо топилади. Дубай, шунингдек, шопоголиклар учун «жаннат» сифатида ҳам танилган. Энг йирик савдо марказлари севимли брендларга тўла ва улар ҳар қандай мавсумда ҳам ажойиб таклифларни таклиф қилади. Энг йирик шопинг фестивали 2023 йил 15 декабрдан 2024 йил 29 январгача бўлиб ўтади. Бир ойдан кўпроқ вақт давомида шаҳар меҳмонлари дўконлар ва савдо марказларидаги катта чегирмалар, севимли брендлардан ўйинлар ва лотереялар, қизиқарли шоу ва мушакбозликдан хурсанд бўлишади.

реклама

Статистик маълумотларга кўра, ҳар йили 100 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Дубай билан танишади ва рақамлар доимий ўсиб бормоқда. Бунинг сабаби амирликларда дам олиш анча ҳамёнбоп бўлаётганидир. Миллий туроператор Asialuxe Travel ўз сайёҳларига орзудаги таътилни ташкил этиш учун тўлиқ хизматлар тўпламини, визани расмийлаштиришдан тортиб меҳмонхоналарни банд қилишгача таклиф этади.

Бундан ташқари, Тошкент/Фарғона-Дубай ва қайтиш рейсларининг муҳимлигини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Жорий мавсумда миллий туроператор томонидан янгилик қилинди, Фарғона-Дубай-Фарғона йўналишида бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди.

Uzbekistan Airways юқори сифатли хизмат кўрсатиш тизими ва жозибали нархлари туфайли 3,5 соатлик тўғридан-тўғри парвоз қулай ва завқли кечишини ваъда қилади. Тозалик ва кенглик, индивидуал ёндашув, мазали иссиқ овқат, кўнгилочар медиа тизими ва Wi-Fi`дан фойдаланиш имкони — буларнинг барчаси Uzbekistan Airways`ни танлаган ҳар бир саёҳатчига таклиф этилади.

реклама

«Орзудаги таътил» қанча туради?

Кенг қамровли тур тўпламлар нархи икки кишилик жойда бир киши учун 8,1 миллион сўмдан бошланади. Парвоз Тошкент ёки Фарғонадан амалга оширилади.

Биринчи қирғоқ чизиғидаги курорт меҳмонхоналар кичик болалари бўлган оилавий гуруҳларга «алл инслусиве» асосидаги таомланиш тизимини танлаш имконияти ва денгизгача юриш масофаси мавжудлиги сабаб жуда мос келади. Қоида бўйича, курорт меҳмонхоналарда катталар ва болалар учун кўнгилочар масканлари мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилиги болалар учун чегирмалар ва бонусларни таклиф қилади. Бундан ташқари, оилавий визага мурожаат қилганда, болалар визаси сезиларли чегирмада, деярли рамзий миқдордаги нархда берилади.

Шаҳарни кенгроқ миқёсда ўрганмоқчи бўлган фаол саёҳатчиларга Дубайнинг турли нуқталарида қулай жойлашган шаҳар меҳмонхоналари мос келади. Нонуштага асосланган таомлар кунни мазали ва тўқ бошлаш ва уни амирликнинг қизиқарли жойларида давом эттириш имконини беради.

Дубай қарама-қаршиликлар шаҳри, у ерда ҳамма нарсани — шарқона нақшлардан тортиб замонавий технологияларгача кўриш мумкин. Ҳаммани яхши ҳаёт кечиришга ундайдиган ва ҳақиқий шарқона эртакда яшаш имкониятини берадиган жой.

Asialuxe Travel 28 октябрдан 4 ноябргача Тошкентдан жўналадиган кенг қамровли турлар тўпламига махсус нархларни тақдим этади.

реклама

Шаҳар меҳмонхоналари:

  • беш юлдузли Stella Di Mare Dubai Marina Hotel — 1233 доллардан;
  • беш юлдузли Dubai Marine Beach Resort & Spa — 1708 доллардан;
  • тўрт юлдузли Mercure Dubai Barsha Heights Suites & Apartments — 929 доллардан;
  • уч юлдузли Arabian Park Edge by Rotana — 770 доллардан;
  • уч юлдузли Citymax Hotel Bur Dubai — 900 доллардан;
  • уч юлдузли Rove City Walk — 1022 доллардан;
  • уч юлдузли Rove Dubai Marina — 1213 доллардан.

All inclusive асосидаги меҳмонхоналар:

  • беш юлдузли Rixos The Palm Dubai Hotel and Suites — от 4926 доллардан;
  • тўрт юлдузли Riu Dubai — 1667 доллардан.

Asialuxe Travel 29 октябрдан 5 ноябрьгача Фарғонадан жўналадиган кенг қамровли тур тўпламини тақдим этади.

  • беш юлдузли Mercure Dubai Barsha Heights Suites & Apartments — 825 доллардан;
  • беш юлдузли Dubai Marine Beach Resort & Spa — 1604 доллардан;
  • беш юлдузли Hilton Dubai Jumeirah Beach — 2001 доллардан;
  • тўрт юлдузли Montreal Barsha Hotel — 740 доллардан;
  • тўрт юлдузли Fortune Grand Hotel — 757 доллардан;
  • тўрт юлдузли Form Hotel Dubai — 805 доллардан;
  • уч юлдузли Arabian Park Edge by Rotana — 675 доллардан;
  • First Central Hotel Suites — 712 доллардан.

Нархлар икки кишилик жойдан келиб чиққан ҳолда битта вояга етган киши учун кўрсатилган бўлиб, Тошкент/Фарғона — Дубай — Тошкент/Фарғона йўналиши бўйича авиақатнов, виза, аэропорт — меҳмонхона — аэропорт трансфери, меҳмонхонада яшаш, меҳмонхона концепциясига мувофиқ овқатланиш ва тиббий суғуртани ўз ичига олади.

Ушбу материал Дубай иқтисодиёт ва туризм департаменти билан биргаликда тайёрланган. Батафсил маълумотниҳавола орқали олишингиз мумкин.

T.me/dubai_pro телеграм-канали орқали сиз Дубайдаги барча янгиликлардан хабардор бўла оласиз.


Кенг қамровли тур тўпламар Asialuxe Travel савдо офисларида ва Ўзбекистондаги барча сайёҳлик агентликларида мавжуд.

Тур тўпламларни банд қилишда максимал қулайлик учун Google Play ва AppStore дан Asialuxe Travel мобил иловасини юклаб олиш мумкин.

Кенг қамровли тур тўпламлар Asialuxe Travel савдо офисларида ва Ўзбекистондаги барча сайёҳлик агентликларида мавжуд.

Батафсил маълумотни компания сайтида ёки қуйидаги телефонлар орқали операторлар ёрдамида олиш мумкин: (+998) 71−211−22−22, (+998) 71−201−77−77.

Сайт: asialuxe.uz
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Telegram: t.me/asialuxe

Реклама ҳуқуқлари асосида.