Bobur Residence — шаҳарнинг марказий қисмида жойлашган, замонавий янги қурилган бино бўлиб, замонавий ва сифатли қурилиш материаллари ҳамда технологияларидан фойдаланган ҳолда лойиҳалаштирилиб, барпо этилмоқда.

bobur residence, реклама

Жами тўртта 16 қаватли газ блокидан барпо бўлаётган уйлар тақдим этилади. Лойиҳа ҳақида батафсил:

  • умумий майдони — 3 гектар;
  • бутун лойиҳанинг битиш санаси — тўрт йил ичида;
  • ҳар бир уйдаги хонадонлар сони — 251 та;
  • xонадонларнинг шифт баландлиги — 3,1 м;

Хонадонлар тозаланган ва сўнгги сайқал беришга тайёр ҳолда тақдим этилади. Хоҳишга кўра мижозлар тўлиқ таъмирланган хонадонларга буюртма беришлари ҳам мумкин.

bobur residence, реклама

Бундан ташқари, лойиҳа шаҳарнинг марказида, туманнинг ташқи инфратузилмаси ривожланган ҳудудида жойлашган. Bobur Residence турар-жой мажмуаси яқинида ижтимоий эҳтиёжлар ва фаол ҳаёт учун зарур бўлган деярли барча нарса мавжуд:

  • Бобур боғи — 1,18 км;
  • Next савдо маркази — 2,53 км;
  • Magic City — 3,28 км;
  • Genesis Education мактаби — 539 м;
  • 83-мактаб — 1,6 км;
  • «Корзинка» супермаркети — 900 м;
  • Аэропорт — 1,51 км;
  • 249-сонли болалар боғчаси — 300 м;
  • 300-сонли болалар боғчаси — 310 м;
  • 58-сонли поликлиника — 100 м;
  • 8-сонли туғруқхона — 846 м;
  • «Новза», «Ойбек», «Тошкент» метро бекатлари — автомобилда 9 дақиқалик йўл.

Bobur Residence турар-жой мажмуасининг ташқи фасад қисми декоратив сув ўтказмайдиган гипс ва алюминий композит панеллардан иборат. Ҳар бир уйнинг деворлари қуйидагилардан иборат бўлади:

  • синч устунлар;
  • ташқи ва ички деворлар — автоклавли газ блоклар.

Уйнинг пойдевори бетондан иборат бўлади ва «ёстиғи» 2,30 метрга тенг.

bobur residence, реклама

Шунингдек, Bobur Residence мижозларига фоизсиз тўлаш дастури ёрдамида танлаш мумкин бўлган олтита турдаги қулай шартларда муддатли тўловларни тақдим этади:

  1. 100% бошланғич тўловни амалга ошириш орқали умумий суммадан 20% чегирмага эга бўлиш имконияти.
  2. Дастлабки тўлов — 50%. Қолган 50% қисми 24 ой ичида тўлаш имконияти ва умумий тўлов миқдоридан 5% чегирма.
  3. Дастлабки тўлов — 50%. Қолган 50% миқдори 12 ой давомида тўлаш имконияти ва умумий суммадан 10% чегирма.
  4. Дастлабки тўлов — 30%. Тўловнинг қолган қисми 24 ой ичида ёки кадастр ҳужжатлари чиқарилгунга қадар тўлаш имконияти, қолган қисмини эса кредит ёрдамида тўлаш мумкин.
  5. Дастлабки тўлов — 0%. Бутун тўлов миқдори 24 ой ичида тўланади.
  6. Дастлабки тўлов — 0%. Барча сумма 12 ой ичида тўланади ва ушбу турдаги тўлов билан умумий суммадан 5% чегирмага эга бўлиш имконияти.

Bobur Residence ҳар бир мижозга алоҳида ҳизмат кўрсатиб, имкон қадар сиз учун оптимал вариантни танлашда ёрдам беради. Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин.

Телефон: (+998) 55−550−55−55.

Сайт: bobur-residence.uz/
Facebook: fb.com/bobur.residence
Instagram: @bobur.residence

Реклама ҳуқуқлари асосида.