Бугунги шиддатли дунёда турли миллат, маданият ва тил эгалари бўлган дунё аҳли ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ мулоқотга эҳтиёж сезмоқда. Технология инқилоби сабаб дунёнинг исталган бурчагидан туриб унинг бошқа бир бурчагига сонияларда ахборот узатиш имкони мавжуд. Бир неча юз йиллар илгари бу узатмани амалга ошириш мумкинлиги инсоният тасаввурига сиғмас эди.

Миллисониялар ҳам муҳим аҳамият касб этадиган тезкор замонда дунё билан ҳамқадам бўлишдаги муҳим омиллардан бири — бу коммуникация ва тил воситаси саналади. Жаҳон тилларини ўрганиш нафақат мулоқот имкониятларини оширади, балки шахснинг меҳнат бозоридаги муваффақияти, когнитив қобилиятлари, тафаккур диапазонини ҳам кенгайтиради.

Иш берувчилар номзод учун зарурий кўникмаларни санаб ўтганда, одатда бир нечта тилни билиш қобилиятига алоҳида урғу беришади. Кўпинча бу кўникма номзоднинг бошқа қобилиятлари ва ҳатто иш тажрибасиданда оғирроқ тош босади. Бошқача қилиб айтганда, дизайнер, сервис ходими, сотувчи ёки кичик бизнес эгаси бўладими — ҳар қандай соҳада кўп тилни билиш кишининг профессионал мақсадларига эришишида муҳим ўрин тутади.

Бундан ташқари, янги тилни ўрганиш, янги маданиятни ўрганиш ҳам демакдир. Дунё тарихи ва санъатининг аксарияти — китоблар, фильмлар, мусиқалар, бадиий асарлардан тортиб илмий тажрибаларгача турли тилларда намоён бўлади. Немис тилининг нафислигию, япон маданияти интригасини, араб тилининг ўзига хос оҳангию, итальян тилининг шеърий жозибасини, инглиз тилининг бепоёнлигию, француз тилининг гўзаллигини — фақатгина мана шу тилларни ўрганиш орқали тўлақонли ҳис қилиш мумкин. Шекспир классикасини асл инглиз тилида мутолаа қилиш, Неруда шеърларини шоир она тилиси — испан тилида ўқиш ёки Куросаванинг «Рашомон» асарини ҳақиқий японча версиясида томоша қилиш — барчаси фақат тил ўрганиш тақдим эта оладиган завқдир.

Тил ўрганиш орқали эришиладиган имкониятлар ҳақида соатлаб фикр юритиш мумкин. Аммо бу кўникмани шакллантириш осон эмас. Тил ўрганишда малакали устоз, самарали стратегия, ўрганилган билимларни мустаҳкамлаш бирламчи ҳисобланади. Ҳозирда Ўзбекистонда тил ўргатувчи профессионал кадрлар танқислиги мавжуд. Мамлакатда асосий урғу машҳур ва оммабоп тилларга қаратилган. Кадрлар ҳам асосан инглиз тилига ихтисослашган мутахассислардир. Масалан, испан ёки япон тилини ўрганишни истаган ҳаммага ҳам ўқитувчи етарли эмас. Профессионал мутахассислар эса одатда марказларда бўлади. Чекка-чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли эса шаҳарга етиб бориши қийин.

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2022 йил ноябрь ойида ташкил этилган Ibrat Farzandlari лойиҳаси хорижий тилларни бепул, содда ва креатив усулда ўргатишни мақсад қилган. Лойиҳа доирасида профессионал устозлар томонидан 13 та тил бўйича 22 турдаги тизимли ва нольдан бошланган дарслар мажмуаси ишлаб чиқилмоқда. Ibrat Farzandlari билан турли тиллар бўйича билимларни қисқа муддат ичида хохловчилар ўзи учун қулай бўлган ердан туриб эгаллашлари мумкин. Лойиҳа барча учун тенг равишда исталган жойда, исталган вақтда бепул тил ўрганиш имконини беради.

Ibrat Farzandlari қисқа вақт ичида YouTube`да қарийб 320 мингдан ортиқ ўрганувчига эга бўлди. Саҳифада эълон қилинган дарсларнинг умумий кўришлар сони 12 млн дан ошди. Рақамлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда ёшлар ўртасида чет тилини ривожлантириш муҳим ўрин тутади ва бу йўналишда бепул онлайн-дарсларга талаб юқори.
Лойиҳа Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларидаги истеъдодли ёшларга, молиявий томондан имконияти чекланган, лекин чет тилларини ўрганишга иштиёқи баланд ўқувчиларга ҳам хорижий тилларни ўргатиш, уларнинг тиллар бўйича саводхонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

ibrat academy, реклама

Ibrat Farzandlari`нинг яна бир яхши томони — дарслар бир неча йилдан кейин ҳам ўз актуаллигини йўқотмаслигидадир. Тил ўрганишни мақсад қилган исталган ўқувчи YouTube`даги онлайн-дарсларни исталган вақтда кўриб, ўрганиши мумкин. Лекин, YouTube имкониятлари чекланган, ушбу видеоплатформада ўрганувчилар прогрессини кузатиш, улар билан тўғридан-тўғри алоқа қилишнинг иложи йўқ.

Шу боис лойиҳа ўрганувчиларига янада қулайлик яратиш мақсадида Ibrat Farzandlari лойиҳаси доирасида Ibrat Academy иловаси ишлаб чиқилди. Унда ўрганувчилар нафақат видеодарслар кўриши, балки ўзининг тил даражасини доимий текшириб бориши, билимини мустаҳкамлайдиган синов-машқларини бажариши, сўз бойлигини интерактив усулда ошириши мумкин.

ibrat academy, реклама

Ўрганувчи дастлаб иловани юклаб олиб, унда шахсий профиль яратиши лозим. Сўнг ўзи қизиққан тилига обуна бўлиб, Placement Test орқали тил бўйича даражасини аниқлаши мумкин бўлади. Бу орқали илова фойдаланувчининг тил юзасидан билимига мос даражадаги дарслар ва синов-машқларини тавсия этади.

Яна бир қулай жиҳати, иловани онлайн ҳам, оффлайн ҳам ишлатиш мумкин. Иловада тармоқдан узилган ҳолда ишлаш учун видеодарсликлар, файллар ва мавзуга оид машқ материалларини юклаб олиш функцияси мавжуд.

ibrat academy, реклама

Ҳар қандай тилда эркинликка эришишнинг осон йўли — бу сўз бойлигидир. Фойдаланувчининг бу борадаги ривожини таъминлаш учун Ibrat Academy`да сўзлар ва иборалардан иборат ўзбек тилидаги луғат мавжуд. Луғатда 100 мингдан ортиқ сўз ва ибораларни топиш ва уларни саккиз турдаги машқлар ёрдамида ўрганиш мумкин.

Шунингдек, иловада республика миқёсидаги «Пешқадамлар жадвали» ҳам узлуксиз равишда бериб борилади. Илғор ўрганувчилар эса муносиб тақдирланади.

Кутилмаган совғаларга эга бўлиш учун иловани юклаб олиш, фаол фойдаланувчи бўлиш, лойиҳани кузатиб бориш ва илованинг пешқадам ўрганувчилари ўртасида ўтказиладиган якуний танловда ғолиб бўлиш талаб этилади.

ibrat academy, реклама

Илованинг кейинги янгиланишларида сунъий интеллект функцияси ҳам қўшилиши кутилмоқда. Бу иловада ҳар бир фойдаланувчи билан индивидуал ёндашувда ишлаш имконини яратади. Яъни сунъий интеллект функцияси ўрганувчининг топшириқларини текширади, у билан мулоқот қилади, хато ва камчиликлари юзасидан фикр билдиради, ҳамда тавсиялар беради.

Иловадан фойдаланишда ёш чегараси йўқ. Ibrat Academy ёрдамидан барча тил ихлосмандлари содда, самарали ва муҳими бепул усулда ўзбек тилида инглиз, рус, француз ва бошқа кўплаб тилларни ўргана олади.

Бугун тил ўрганишда янги давр бошланди. Лойиҳа дунё маданиятлари ўртасида кўприк яратгани боис, бу хамма истовчиларга интеллектуал ҳаракатга қўшилиш учун яхши имкониятдир. Чунки янги тил коммуникация имкониятларини ривожлантиради ва деярли барчага дунёнинг исталган бурчагида равон мулоқот қилиш имконини тақдим этади.

Лойиҳадан кўзланган мақсад фақат тил ўргатиш эмас, балки асосийси — ўзбекистонлик глобал илғор инсонларни тайёрлаш.

Реклама ҳуқуқлари асосида.