«Инсон ўзгаришларни ўзидан бошлаши керак», — деб ҳисоблашади Davr Bank бошқарувида. Шу боис, кичик банклар гуруҳида етакчилардан бири бўлган Davr Bank йил бошидан буён тўлиқ трансформацияга киришиб, ажойиб натижаларга эришди.

Марказий банк кўрсаткичларига биноан:

  1. ROE (капитал рентабеллиги) — 54% ни ташкил этди.
  2. ROA (активлар рентабеллиги) — 9%.
  3. CIR (харажатларнинг даромадга нисбати) — 29%.
  4. Net Profit (соф фойда) — 198 млрд сўмга етди. Банкда йил охиригача фойда 40 млн долларга яқин бўлади, деб тахмин қилинмоқда.
  5. Кредит портфели 25% га, депозит портфели эса 21% га ўсди.
  6. NPL 90+ (90 кундан ортиқ вақт давомида кечиктирилган кредит тўловлари улуши) — 0,42% гача қисқартирилди.

«Ушбу маълумотларга кўра, бизнинг капитал рентабеллиги кўрсаткичи Ўзбекистон банклари орасида энг яхшисидир. Бундан ташқари, активлар рентабеллиги бўйича биз — иккинчи, харажатларнинг даромадга нисбати бўйича бешинчи ўринда, соф фойда кўрсаткичи бўйича эса мамлакат бўйича ўнталикка кирамиз», — дейди трансформация бўлими бошлиғи Дамир Какиев.

Қайд этиш жоизки, таққослаш учун нафақат хусусий тижорат банклари, балки бутун соҳанинг ўйинчилари, шу жумладан йирик хусусий ва давлат банклари ҳам ҳисобга олинади.

Davr Bank раҳбарияти қайд этишича, улар ўзбекистонликларга ва бизнес эгаларига ҳуш келадиган аъло даражадаги хизмат кўрсатувчи банк қуришмоқчи. Бунинг учун эса бошқарув жамоаси асосий эътиборини тизимни шакллантириш вазифаларига қаратди.

Ҳар қандай бизнес каби банк ҳам бир тизимга муҳтожлигини тушуниб, асосий нарсадан бошладик — корпоратив бошқарувни жорий қилдик, маҳаллий мутахассислардан директорлар кенгашини туздик. Масалан, жамоага Kapitabank собиқ бошқаруви раиси Мирзаев Алишер қўшилди.

Бундан ташқари, топ-менеджментга халқаро экспертлар ҳам қўшилди ҳамда шаффоф ва тушунарли ташкилий тузилма яратилиб, мотивация тизими ва яна бошқалар ишлаб чиқилди.

Ўтган олти ойда эришилган ютуқлар, ўзгартиришлар натижалари рақамлар ва йил якунигача бўлган режалар ҳақида Davr Bank бошқаруви раиси Абдумажид Самадов ва трансформация бўлими бошлиғи Дамир Какиев сўзлаб берди.


Нималар ўзгарди?

Охирги олти ойда рискларни бошқариш, ликвидлик ва рентабеллик нуқтаи назаридан принципиал янги ва замонавий ёндашув ҳамда технологиялар жорий этилди. Буларнинг барчаси капиталнинг ўсишига, портфель сифатини яхшиланишига ва рискларни минималлаштиришга олиб келди.

Шундай қилиб, 2023 йилнинг биринчи ярмида банкнинг соф фойдаси қарийб 20 млн долларни ташкил этди, бу бутун 2022 йилдаги қийматга тенг.

Трансформация бўлими бошлиғи Дамир Какиевнинг қайд этишича, агар банк бир хил ўсиш суръатларини сақлаб қола олса, йил охиригача 40 млн долларга яқин даромад олиши, яъни ўтган йилга нисбатан икки баравар кўп фойда кўриши мумкин.

Бугунги кунда Марказий банк кўрсаткичларига кўра, Davr Bank республикадаги самарадор банклардан бири ҳисобланади. Шу тариқа, активлар 26% га ўсди ва бу фақат йилнинг биринчи ярми давомидаги кўрсаткичдир. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан соф фойданинг ўсиш суръати 125% ни ташкил этди.

Агар ўзгаришлар ҳақида гапирадиган бўлсак, улар ўтган йилнинг тўртинчи чорагида бошланган. Банк ўзи учун янги бўлган чакана автокредитлар бозорига фаол кириб келди ва аллақачон ушбу сегментда етакчилардан бирига айланишга муваффақ бўлди.

davr bank, реклама

«Ушбу бозорда биз катта кенг тармоқли филиалларга, катта ҳажмдаги арзон ликвидликка эга, шу билан бирга давлат томонидан яратилаётган қўллаб-қувватлаш чораларидан кенг фойдаланаётган ва корпоратив сегментда кредит портфелларини шакллантираётган йирик банкларга қарши ўйнаяпмиз. Шунга қарамай, фоиз маржаси ва операцион харажатларни самарали бошқариб, банк соҳадаги энг даромадли ўнталикка киришга муваффақ бўлдик ва бу ҳурматга лойиқ», — дейди Дамир Какиев.

Бу қандай амалга оширилди, деган саволга банк раҳбарияти қарзларни ундириш хизматини модернизация қилишга жиддий ёндашув орқали эришилганини қайд этди. Масалан, қарз олувчиларни танлаш мезонлари қайта кўриб чиқилди.

«Биз ўз олдимизга, эҳтимол, энг муҳим саволларни қўйдик: биз биринчи марта кимга кредит берамиз, кимга яна қайта берамиз ва бу маблағларни қандай йиғамиз», — дейишди Davr Bank`да.

Бунинг учун жамоа кредит портфелини сегментлар бўйича фаол таҳлил қила бошлади.

«Биз мижозларимизни муайян сегментлар ва ҳудудлар бўйича ўрганиб чиқдик. Пул йиғиш жараёнини автоматлаштира бошладик. Масалан, авваллари ходимларимиз билдиришномаларни қўлда тайёрлаб жўнатишган, мижозларга битталаб қўнғироқ қилиб чиққан бўлсалар, ҳозирда жуда кўп жараёнлар роботлар томонидан амалга оширилмоқда», — дейди банк раиси.

davr bank, реклама

Трансформацияда хорижий мутахассислар фаол иштирок этишмоқда. Шу билан бирга, раҳбарият банк секторининг «машҳур шахсларини» ўзига жалб қилиб, кимнингдир фаолият тарихини шунчаки кўчириб олишга интилмаслигини қайд этди.

«Баъзи банклар муаммоларни йирик МДҲ банкларидан топ-менежерларни таклиф қилиш орқали ҳал қилиш мумкин деб ўйлашади, аммо бу хато. Бу ерда рискларни ва ўша мутахассислар ишлаган шароитларни синчковлик билан баҳолаш керак бўлади. Уларнинг аксарияти катта мижозлар базасига эга, тизим ва муайян иш моделига эга жойларда иш юритишган. Оддий қилиб айтганда, натижага эришиш учун улардан маълум ҳаракатлар тўплами талаб этилган. Бу ерда эса улар бозорнинг ўзига хослиги ва банкнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда янги моделни яратиши ва жорий жараёнларни ўзгартириши кутилади. Шунинг учун МДҲнинг энг яхши учта банкидан мутахассисни таклиф қилиб, қисқа вақт ичида шунга ўхшаш ишларни қилиб бўлмайди», — дейди Дамир Какиев.

Раҳбарият қайд этадики, улар маълум бир вақт оралиғида бажарилиши керак бўлган аниқ масалалар юзасидан келиб чиқиб ишга мос келадиган номзодларни танлашади.

«Шунинг учун биз формула бўйича ишлаймиз — „бэклог“, бюджет, муддатлар, Timeline (вақти чегераланган аниқ вазифалар босқичлари). Бу бизга қанча пул эвазига ва қандай муддатда аниқ вазифалар амалга оширилишини тез фурсатда тушунишда ёрдам беради», — деб тушунтиришди банкда.

davr bank, реклама

Оддийлик ва тезлик

Дамир Какиев ва Абдумажид Самадовнинг қайд этишича, ушбу олти ой давомида улар банкнинг миссияси ва қадриятларини шакллантиришга муваффақ бўлишди.

Миссия, уларнинг сўзларига кўра, — улар нима учун мавжудлиги кўрсаткичи ва барча ходимларни бирлаштирувчи омилдир. Қадриятлар эса ташкилотнинг пойдеворидир.

Davr Bank`нинг миссияси: «Биз мижозларимизга оддий ва тезкор хизматлар орқали мақсадларига эришишда ва вақтни тежашда ёрдам берамиз».

Банк стратегияси соддалиги ва тезкорлигидадир. Мисол учун, трансформациядан олдин банкда кичик ва ўрта бизнес сегменти учун 20 та маҳсулот мавжуд эди. Бугунги кунга келиб уларнинг сони иккитагача қисқартирилди.

«Биринчидан, бундай маҳсулотлар рўйхати билан ишлаш қийин эди — менежер уларнинг ҳар бирининг тафсилотларини билиши ва тушуниши керак бўларди. Иккинчидан, мижознинг ўзи ҳам маҳсулотларнинг хусусиятларини тушуниши керак бўларди, бу эса кўпинча мижозларни банк хизматларидан узоқлаштирарди», — деб тушунтирди Дамир Какиев.

davr bank, реклама

Бугунги кунда Davr Bank чакана автокредитлар бозорида кучли мавқега эгадир. Раҳбариятнинг сўзларига кўра, улар доимий равишда жараёнларни оптималлаштириш ва такомиллаштириш орқали мамлакатдаги йирик дилерлар билан ҳамкорлик қилади.

Масалан, банк янги ҳудудларга кириб, мижозларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини синчковлик билан таҳлил қилади. Бу жараёнларни қандай соддалаштириш ва мижознинг йўлини енгиллаштириш, нимани ўзгартириш, нимани амалга ошириш ҳақида тушунча беради.

Агар илгари кредит бериш жараёни бир неча кун давом этган бўлса, бугунги кунда бу жараён Davr Bank учун бир кундан кам вақтни олади.

Бундан ташқари, улар микрокредитларга бўлган қизиқиш ва эътибор ортиб бораётганини таъкидламоқдалар. Бу жараён, Абдумажид Самадовнинг сўзларига кўра, тўлиқ автоматлаштирилган ва банк мобил иловасида тақдим этилган.

Йилнинг иккинчи ярмида эса янги рақамли каналларни қайта ишга тушириш — жисмоний шахслар учун мобил иловани ва юридик шахслар учун интернет-банкингни янгилаш режалаштирилган.

Инвесторлар учун жозибадор

Davr Bank`нинг йиллик сармоявий мақсади кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш учун 100 млн долларга яқин маблағ жалб этишдан иборат.

Бугунгача, биринчи ярим йил якунларига кўра, дунёнинг йирик фондлардан 55 млн доллар жалб қилишга муваффақ бўлинди.

«Бу, эҳтимол, энг муҳим омиллардан биридир, чунки биз кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш учун маблағларни фаол жалб қилмоқдамиз. Дунёнинг етакчи молия институтлари биз билан ҳамкорлик қилмоқчи. Уларнинг бизга ишончи ортиб бормоқда. Бунга кўп жиҳатдан барқарорлик рейтинги B (stable) даражадалиги ва албатта, янги иш бошлаган тадбиркорлар, шу жумладан, аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида фаол иш олиб бораётганимиз таъсир кўрсатмоқда», — дейди Абдумажид Самадов.

Банк бир неча бор йирик инвестиция фондларидан стратегик шериклик, жумладан, нутқ ва уларнинг банк капиталига кириши тўғрисида таклифлар олган ва олишда давом этмоқда.

«Биз Davr Bank инвесторлар учун етарлича жозибадор эканлигини тушунамиз. Ахир, биз капитал ва активлар бўйича энг юқори рентабелликка эга бўлган хусусий тижорат банкимиз. Биз ҳар жиҳатдан ўсиб бормоқдамиз. Бизнинг портфелимизни жуда хилма-хил, юқори маржали ва дюрация муддати бир ярим йилдан икки йилгача қисқа кўрсаткич билан тавсифлаш мумкин. Банк томонидан кўрсатилган ўсиш суръатларини ҳисобга олган ҳолда ва умуман мамлакатнинг истиқболлари ва жозибадорлигини англаган ҳолда, халқаро молия институтлари нафақат кредит линиялари шаклида, балки капитал кўринишида ҳам сармоя киритиш имкониятини кўриб чиқмоқдалар. Биз буни мантиқий деб биламиз, чунки банк келгуси йилларда бир неча бор ўсиши аниқ. Дарҳақиқат, аксар ҳолларда мамлакатда унинг ўрнини боса олувчи йўқ», — дея тушунтиради банк раиси ва трансформация раҳбари.

davr bank, реклама

Davr Bank — ишончли ҳамкордир

«Davr Bank — бу ўз оиласи ва келажаги учун пул ишлаб топадиган ишбилармонлар, тадбиркорлар ва оила раҳбарлари учун мўлжалланган банк. Ва бизнинг мақсадимиз мижозларимизга янада муваффақиятли бўлишларига ёрдам беришдир», — дейди Дамир Какиев.

Унинг фикрича, банкнинг асосий афзаллиги унинг мослашувчанлиги ва қарор қабул қилиш, тез ўзгарувчан бозорга мослашиш қобилиятидир.

Масалан, бугунги кунда банк жамоаси микрокредит йўналишида ўсишни кўрмоқда.

«Биз микрокредит олиш учун қулай жараённи яратиш устида фаол ишламоқдамиз. Биз бозор ва бошқа ўйинчиларнинг заиф томонларини биламиз, нимани ўзгартириш кераклигини ва қандай маҳсулотни яратишни тушунамиз. Шунинг учун биз бу йил бу борада энг яхши бўлишни режалаштирмоқдамиз», — деди суҳбат охирида трансформация раҳбари.

Уларнинг микрокредит бериш хизмати бошқа банклардан қандай фарқ қилиши ҳақида сўралганда, Дамир бу масалада мижозларнинг онлайн тажрибаси муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтди.

«Кўпгина банклар қуйидагича фикрда: бизнинг мобил иловамизда пул ўтказмалари функционали мавжуд, бошқалар ҳам худди шундай функцияга эга, демак биз орқада қолмаяпмиз. Аслида эса ҳаммаси бошқача. Айниқса, гап мижоз билан онлайн-мулоқот қилиш ҳақида кетганда. Масалан, экранларга ўтишнинг минимал сони қанча бўлиши кераклиги, мижоз билан қандай алоқа ўрнатилгани, унинг мазмуни, ёзишда белгилар сонини тушуниш жуда муҳимдир ва бу ерда улар сони қанча кам бўлса, шунча яхшидир. Кейинги ҳаракат, кредит ёки пул ўтказмасини олиш учун нечта қаторни тўлдириш кераклиги ва асосийси, қанча вақт кетишини тушуниш муҳим. Шундай қилиб, ушбу қадамларнинг барчасини минималлаштириш ва мижознинг вақтини қисқартириш банкка энг катта афзалликларни беради», — деб тушунтиради у.

Нутқ сўнгида, икки мутахассис ҳам яна кўплаб ўзгаришлар ва янгиликлар ҳали ўз вақтларини кутаётганини таъкидладилар.

Телефон: (+998) 71−207−40−40.

E-mail: info@davrbank.uz
Сайт: davrbank.uz
Facebook: fb.com/davrbankuz
Instagram: @davrbankuz
Telegram: t.me/davrbankuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.